

Унда клуб раҳбари жамоага мураббийлар штабининг янги вакилини таништирди. Мухлисларга ҳам шуни маълум қиламизки, бугундан бошлаб "Қўқон-1912" жамоасинг собиқ бош мураббий Рустам Абдуллаев "Нефтчи" мураббийлар штабида иш бошлади.
Биз эса қисқа танаффусдан сўнг яна катта футболга қайтган мураббийнинг Фарғона жамоасидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
“Нефтчи” матбуот хизмати.

