

Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар берди.
33 ёшли аргентиналик Хитой клуби ихтиёрига 26 январь куни бориб қўшилади. Келишув ҳақида батафсил маълумот берилмади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, хитойликлар футболчи учун 10 миллион евро тўлашади. Ўйинчининг ўзи икки йиллик шартномага имзо қўяди ва шу муддат давомида 19 млн евро маош олади.




