

Испан нашрларининг хабарига кўра, Кессье трансфер "Ал Аҳли"га 12,5 миллион еврога тушди.
Кессье "Ал Аҳли"нинг ушбу трансфер ойнасидаги тўртинчи йирик хариди бўлди. Аввалроқ клуб бразилиялик форвард Роберто Фирмино, сенегаллик кипер Эдуард Менди ва Жазоир термаси аъзоси Рияд Махрезни сотиб олганди.



