

"Кўплаб жамоалар "Лестер"ни ўз гуруҳида кўрмоқчи, чунки биз илк маротаба еврокубокларда иштирок этамиз. Бизни сирли тулпор сифатида кўришади. Ҳа, "Лестер" - сирли тулпор, аммо хавфлимиз. Биз ҳар қандай рақибга муаммо туғдира олишимиз мумкин. Бунга ишонаман.
Яхши футболчилар топишга умид қиляпман, чунки келаси мавсумда тўртта фронтда курашишимизга тўғри келади. Йигитларга дам бериш учун захира ҳам яхши бўлиши лозим. Ғалаба қозонишимиз ёки мағлуб бўлишимиз мумкин, аммо футболчиларнинг борини бериб ўйнашини кўришдан хурсанд бўламан" - дейди Раньери.



