

82-дақиқада "Фулхэм" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. 11 метрлик зарбани Митрович ижро этмоқчи эди, аммо Камара тўпни сербияликка бермади. Франциялик хато қилди. 9 дақиқа ўтиб Митрович ғалаба тўпини киритди.
"Абубакарга тўпни Митровичга беришни айтдим, чунки у 11 метрлик жарима зарабаларини ижро этиши керак. У мени, жамоадошларини ва клубни ҳурмат қилмаяпти. Бу яхши эмас.
Камара гол ура олмаганда, уни ўлдириб қўйгим келди" - дейди Раньери.



