UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   0 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0

Қувондиқ Рўзиев: "Бундан кейин сафар ёки уй деган нарсани унутиб фақат ғалаба учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: "Бундан кейин сафар ёки уй деган нарсани унутиб фақат ғалаба учун ўйнаймиз"

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўртасидаги учрашувда Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг қўли баланд келди.

Мазкур беллашувдан сўнг қўқонликларнинг етакчи футболчиси, шу куни майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарган Қувондиқ Рўзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Локомотив" билан ўйин биз учун муҳим аҳамият касб этарди. Боиси 3та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Агарда турнир жадвалида юқори ўринларга кўтарилиб олишни истасак бу жамоани мағлуб этишимиз талаб этиларди. Мураббийларимиз бизга аниқ кўрсатмаларни беришди, охиригача курашиш кераклигини таъкидлашди. Биринчи бўлимда кўпроқ тўпни назорат қилдик, иккинчи бўлимда тезкор ҳужумчиларимиз ўйинни кучайтиришга эришди. Бу режа иш берди деб ўйлайман.

Марказлашган ҳолатда ўтаётган чемпионатга мослашиш қийи бўлмоқда демаган бўлардим. Сабаби вазият шуни тақозо этмоқда. Қўқонда тўп тепиш ўзига яраша завқли ва мароқли ҳисобланади. Худо хоҳласа мухлисларга тўла майдонда уй учрашувларимизни ўтказамиз. Бу кунларга яқин қолди. Биз ҳам жонкуяр мухлисларимизни соғиндик. Сафарда ғалаба қозониш албатта ёқимли, бундан кейин сафар ёки уй деган нарсани унутиб фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак.

Ҳозирги ҳолатим яхши, таҳминан 20 кунга яқин даволаниш жараёнини бошимдан ўтказдим. Шу сабабли бироз қийналдим. Коронавирусдан касалланганларни дардига яратгандан шифо беришини тилаб қоламан",- дейди Қувондиқ Рўзиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика