UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Қувондиқ Рўзиев: "Бундан кейин сафар ёки уй деган нарсани унутиб фақат ғалаба учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: "Бундан кейин сафар ёки уй деган нарсани унутиб фақат ғалаба учун ўйнаймиз"

Coca Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўртасидаги учрашувда Бахтиёр Ашурматов шогирдларининг қўли баланд келди.

Мазкур беллашувдан сўнг қўқонликларнинг етакчи футболчиси, шу куни майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарган Қувондиқ Рўзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Локомотив" билан ўйин биз учун муҳим аҳамият касб этарди. Боиси 3та учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Агарда турнир жадвалида юқори ўринларга кўтарилиб олишни истасак бу жамоани мағлуб этишимиз талаб этиларди. Мураббийларимиз бизга аниқ кўрсатмаларни беришди, охиригача курашиш кераклигини таъкидлашди. Биринчи бўлимда кўпроқ тўпни назорат қилдик, иккинчи бўлимда тезкор ҳужумчиларимиз ўйинни кучайтиришга эришди. Бу режа иш берди деб ўйлайман.

Марказлашган ҳолатда ўтаётган чемпионатга мослашиш қийи бўлмоқда демаган бўлардим. Сабаби вазият шуни тақозо этмоқда. Қўқонда тўп тепиш ўзига яраша завқли ва мароқли ҳисобланади. Худо хоҳласа мухлисларга тўла майдонда уй учрашувларимизни ўтказамиз. Бу кунларга яқин қолди. Биз ҳам жонкуяр мухлисларимизни соғиндик. Сафарда ғалаба қозониш албатта ёқимли, бундан кейин сафар ёки уй деган нарсани унутиб фақат ғалаба учун майдонга тушишимиз керак.

Ҳозирги ҳолатим яхши, таҳминан 20 кунга яқин даволаниш жараёнини бошимдан ўтказдим. Шу сабабли бироз қийналдим. Коронавирусдан касалланганларни дардига яратгандан шифо беришини тилаб қоламан",- дейди Қувондиқ Рўзиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика