UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади Янгиликлар

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади

Шарқ минтақасида биринчи лиганинг биринчи босқичини 2-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" жамоаси ҳам бир қатор клублар каби иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборди.
Жамоа бош мураббийи Тоҳир Кападзе футболчиларни 19 июль куни Қўқонда йиғди. Иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборган жамоа таркибга бир қатор янги футболчиларни таклиф этмоқда ва уларни кўрикдан ўтказмоқда.

"Қўқон-1912" кеча Фарғонада "Нефтчи" ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда мураббийлар штаби асосан жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни синаб кўрди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўз вақтида олий лига клубларида тўп тепган Нодир Қўзибоев, Хуршид Узоқбоев, Жалил Кимсанов ва шунингдек бир қатор таниқли футболчилар билан айни пайтда музокара жараёни кетмоқда.

Бундан кўриниб турибдки, "Қўқон-1912"нинг иккинчи босқичдаги мақсади жиддий. Жамоа 23 июлдан Ғазалкентда йиғинни давом эттиради. У ерда камида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика