UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди Янгиликлар

"Қўқон-1912" африкалик футболчи билан шартнома тузди

Чемпионат бошланиши арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди.

Оливье Арунаа Боннес 1990 йилнинг 4 февраль санасида Нигер мамлакатининг пойтахти Ниамей шаҳрида таваллуд топган. Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси саналади.

Футболчилик фаолиятини 2006 йилда Франциянинг “Нант B” жамоаси сафида бошлаган. 2009-2011 йилларда “Нант” жамоасининг асосий таркибидан ўрин олган. 2011-2012 йилларда “Лилль В” клуби шарафини ҳимоя қилган.

2012 йилда эса Бельгиянинг “Брюсел” клубига йўл олиб, у ерда яхши фаолият олиб борган. Бундан ташқари, фаолияти давомида Болгариянинг “Верея”, “Локомотив Пловдив”, “Монтана” клубларида ҳам ўйнаган.

Оливье Арунаа Боннес учун Осиё футболи бегона эмас. Африкалик футболчи сўнгги йилларда Жанубий Кореянинг “Кванджу (2016-2018) ва “Сеонгнам” (шу кунга қадар) жамоаларида тўп тепган.

Футболчи 2011 йилдан бери Нигер терма жамоаси аъзоси саналади. Оливье Боннес ўз терма жамоасида 13та учрашувда майдонга тушган.



Маълумот учун:
Оливье Арунаа Боннес
Туғилган сана
: 4 февраль 1990 йил
Бўйи: 187 см
Вазни: 73 кг
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ўйнаган жамоалари:
“Нант В” – 2006-2011 (Франция)
“Нант” - 2009-2011 (Франция)
“Лилль В” – 2011-2012 (Франция)
“Брюссель” - 2012-2013 (Бельгия)
“Верея” – 2014-2015 (Болгария)
“Локомотив Пловдив” – 2015 (Болгария)
“Монтана” – 2016 (Болгария)
“Кванджу” - (2016-2018) (Жанубий Корея)
“Сеонгнам” – 2018 - ... (Жанубий Корея)

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика