

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, 35 ёшли италиялик неаполликлар билан бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома бўйича келишувга эришди.
Сиригунинг маоши 700 минг еврони ташкил этади. "Наполи" келишувни узайтириш бандини фаоллаштирмаса, дарвозабон 100 минг евро олади.
ПСЖ собиқ дарвозабони Сиригу ўтган мавсум "Женоа" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 59та тўп олиб чиқди ва 10та "қуруқ" ўйин ўтказди.



