

ПСЖ германиялик вингери Юлиан Дракслерни ёзги трансферлар вақтида сотиб юборади. Парижликлар 26 ёшли футболчи трансферидан 30 млн евро ишлаб олиш ниятида. Дракслер жорий мавсум ПСЖ сафида 15 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатма берди.
Дракслер умумий ҳисобда ПСЖ учун 133 та ўйинда қатнашган, 20 та гол урган ва 29 та голли узатмани амалга оширган. ПСЖга қадар эса “Шальке-04” ҳамда “Вольфсбург” клубларида тўп тепган.



