UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  0 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  4 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  2 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  8 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7

Про-Лига. “Истиқлол” "Динамо" билан ўйинда аламли тарзда мағлубиятга учради (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

Про-Лига. “Истиқлол” "Динамо" билан ўйинда аламли тарзда мағлубиятга учради (тўлиқ шарҳ)

Про-лиганинг 22-турида Фарғонанинг “Истиқлол” клуби ўз мухлислари қаршисида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоанинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим дастлабки дақиқаларида мезбонлар ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилган бўлсаларда, голга тортадиган хавфли вазиятлар меҳмонларда кўпроқ юзага келди. Учрашувнинг 20 дақиқасида меҳмонларнинг 19-рақамли футболчиси Санжар Баратов жамоадошларидан тўпни қабул қилиб олиб, қулай вазиятга чиқиб борди, лекин имкониятдан фойдалана олмади. Орадан бир оз ўтиб, “Динамо” футболчилари “Истиқлол” дарвозаси яқинида жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ушбу вазиятда Аваз Агалиевнинг жаримадан йўллаган зарбасини “Истиқлол” посбони Исломжон Абдуллаев эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди. Шундан сўнг майдон эгалари “Истиқол” ўйингоҳига ташриф буюрган мухлислар олқишлари остида кетма-кет ҳужум ташкил этган бўлсаларда, вазиятлар гол билан якунланмади. Биринчи бўлимнинг 22-дақиқасида “Динамо” жарима майдони ичида тўп меҳмон ҳимяочисининг қўлига тегди. Учрашув бош ҳаками вазиятга яқин турган эди, бу пенальти белгилаш учун етарли даражада сабаб эмас деб топди ва ўйинни давом эттириш кераклилигини кўрсатди. Биринчи бўлимда  “Истиқлол” жамоасининг ёш ҳужумчиси Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг фаол ҳаракатлари мухлислар олқишига сазовор бўлганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Учрашувнинг 39-дақиқасида “Динамо” футболчилари мезбонлар дарвозасига гол киритишди, лекин ён ҳакам байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари холатни қайд этди ва гол инобатга олинмади. Биринчи бўлим якунида ҳар икки жамоа вакиллари фаол ҳаракат қилган бўлсаларда, дарвозаларга гол киритилмади.  

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол бошладилар. Танаафуса бош мураббийдан тегишли кўрсатмаларни олиб, майдонга тушган “Истиқлол” футболчилари ҳужумкорликни оширдилар. “Динамо” футболчилари иккинчи бўлим бошида асосан қарши ҳужумда фаол ўйнашга ҳаракат қилдилар. Мезбонларнинг кетма-кет ҳужумларини гоҳ меҳмонлар посбони, гоҳ ҳимоячилар бартараф этиб, ўз жамоаларни голдан сақлаб қолдилар. Учрашувнинг 71-дақиқасида иккинчи бўлимда майдонга тушган “Истиқлол” ҳужумчиси Анвар Ҳожимирзаевда жуда қулай имконият юзага келди, лекин унинг зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. 76-дақиқада яна мезбонларда голга тортадиган вазият юзага келди, бу вазиятда мезбонларнинг 7-рақамли футболчиси Риза Айвазов қулай имкониятдан фойдала олмади. Шундан сўнг “Истиқол” ҳужумкорликни янада оширган бўлсада, кўплаб вазиятларда мезбон футболчилардан омад яққол юз ўгирди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ниҳоят ҳисоб очилди. Меҳмонларнинг 19-рақамли футболчиси Санжар Баратов қарши ҳужумларнинг бирида қулай вазиятга чиқиб борди ва гол киритиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг мезбонлар катта куч билан ҳужумга ўтдилар. Сўнги дақиқаларда мезбонларда кетма-кет имкониятлар юзага келган бўлсада, вазиятлар гол билан якунланмади. Учрашув 0:1 ҳисобида “Динамо”нинг ғалабаси билан якунига етди.      

 Про-Лига
22-тур
“Истиқлол” – “Динамо”  0:1 (0:0)
Ҳакамлар: 
Владислав Цейтлин, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Зоҳирбек Акрамхонов
Гол: Санжар Баратов 90+2, - 0:1.
"Истиқлол": 1. Ислом Абдуллаев, 3. Иқбол Бобохонов, 4. Жасур Эрмаматов, 18. Обид Жўрабоев, 13. Тимур Султонов, 8. Сардор Сотволдиев (17. Анвар Хожимирзаев 49), 22. Сардор Теляков, 14. Рустам Абдухамидов (7. Ризо Айвазов 73), 77. Умид Қодиров, 21. Элёр Мамасолиев ( 10.Элёр Акбаров 46), 11. Хамидулло Абдухамидов (30. Абдулазиз Ёқубов 57)
Захира: 12. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Мадалиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов

“Динамо”: 1. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 6. Акмал Холмуродов, 7. Илҳом Юнусов (4. Ҳакимхон Аъламхонов 90+5), 10. Павел Пуришкин (21. Дамир Темиров 88), 17. Жасур Азимов, 19. Санжар Баратов, 24 Аваз Агалиев, 41. Суҳроб Иззатов, 50. Виктор Григорьев, 70. Отабек Нарзуллаев, 90. Аббосбек Жумақулов (11. Жасур Ашуров 75).
Захира: 27. Шоҳруҳ Раимов, 5. Фирдавс Абдусалимов, 18. Шерзод Жалилов, Комил Шарофутдинов.

Огоҳлантиришлар: Аббосбек Жумақулов 43, Виктор Григорьев 78.

   
Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика