Про лига. "Динамо" ўртоқлик учрашувида "Зомин"ни мағлубиятга учратди

Aslanov Jasurbek
19 июн 2020, 13:03
Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси чемпионат старти олдида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Шу куни Про-лиганинг яна бир вакили Жаҳонгир Жиямуродов бошчилигидаги "Зомин" жамоаси "Динамо" клуби меҳмони бўлди.

Учрашув ўртоқлик  ўйини мақомида бўлсада, ўйин қизиқарли ва жанговар руҳда ўтди. 

17-дақиқада "Динамо"  яримҳимоячиси Шоҳрух Абдураҳмонов яккама-якка вазиятда чиқиб, чиройли зарба билан ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада эса бир дақиқа олдин захирадан майдонга тушган Жонибек Кўчимов ҳам дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда қолиб, вазиятни тенглаштирди – 1:1.

55-дақиқада эса меҳмонлар стандарт вазиятдан кейин Шоҳжаҳон Аббосовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:2.

75-дақиқа эса қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи Жасур Ўринов рақиб дарвозасига жойлаб қўйди – 2:2

Ўйин якунига қадар ҳужумкорликни туширмаган "динамочилар" 90-дақиқада ўз ниятларига етишишди. Жамоа сардори Жасур Азимов томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган кучли зарба чиройли тарзда рақиб дарвозаси тўридан ўрин олди – 3:2.

18 июнь (пайшанба)

Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд, "Динамо" стадиони.

"Динамо" - "Зомин" - 3:2

Бош ҳакам: Шерзод Камаров

Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов 17, Жасур Ўринов 75, Жасур Азимов 90 – Жонибек Кўчимов 32, Шоҳжаҳон Аббосов 55.

Маълумот учун, "Динамо" жамоаси Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасида 23 июнь куни Фарғонада "Истиқлол" жамоасига қарши майдонга тушади. 






Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати