ПРО лига. 1-тур тақвимида ўзгариш
23 июн 2020 21:48
Янгиликлар
ПРО лига. 1-тур тақвимида ўзгариш
3 июль куни Про лига янги мавсумига старт берилади. Хабарингиз бор, янги мавсумда Про лигада 8та жамоа иштирок этади.
Янгича форматда ўтадиган мусобақа тақвими аввалроқ хабар қилинган эди.
Ҳозирда, Республиканинг айрим худудларида эпидемиологик вазият ўзгармагани туфайли, ушбу ҳудудларда футбол учрашувларини ўтказишга рухсат берилмаган. Шу боис, Про лига 1-туридаги “Хоразм” – “Турон” баҳси “Турон” клуби майдонига кўчирилди. Табиийки, ушбу клубларнинг иккинчи даврадаги баҳсига Хоразм мезбонлик қилади.
Шунингдек, 2-турдан ўрин олган “Нефтчи” – “Хоразм” учрашуви ҳам меҳмонларга енгиллик яратиш мақсадида, Фарғона вилоятида кетма-кет икки учрашув ўтказишини инобатга олиб, 8 июль кунидан 7 июль кунига кўчирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар