Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда

Sherzod Nurmatov
15 дек 2025
Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" қанот ҳимоячиси Диогу Далотни сафига қўшиб олмоқчи.

"TEAMtalk" хабарига кўра, португалиялик футболчининг эҳтимолий трансфери 2026 йил учун кўриб чиқилмоқда.

Манба маълумотларига қараганда, "қизил иблислар" раҳбарияти 26 ёшли футболчини сотиш вариантини истисно этмаяпти. 

"Қаймоқранглилар" Далотнинг универсаллигини юқори баҳоламоқда — у ҳимоянинг ҳам ўнг, ҳам чап қанотида бирдек самарали ҳаракат қила олади, бу эса уни таркибни кучайтириш учун жозибали номзодга айлантиради.

Шу билан бирга, "Реал"ни трансфер бозорида рақобат кутиб турибди. Ҳимоячига Мюнхеннинг "Бавария"си ҳамда Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда ва футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Диогу Далот жорий мавсум барча мусобақаларда 14 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk