"Порту"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган "Байер" форварди учун мавсум якунланди

Mirjalol Normatov
24 фев 2020, 20:12
"Байер" форварди Кевин Фолланд учун мавсум якунланди.

"AFP" тақдим қилган маълумотга кўра, унинг тўпиғидан олган жароҳати ўта жиддий бўлиб чиқди. Фолланд операция қилинади ва ушбу мавсумда бошқа ўйнамайди.

ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Фолланд "Порту"га қарши ўйинда жароҳатланганди. У ушбу мавсумда Бундеслига 9 гол ва 8 ассистентлик қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AFP