"Порту" вингери "Ливерпул"га ўтиш арафасида

Mirjalol Normatov
30 янв 2022
"Порту" вингери Луис Диаснинг "Ливерпул"га трансфер ишлари якунланиш арафасида.

25 ёшли колумбиялик футболчи янги клуби учун тиббий кўридан ўтишга Мерсисайдга етиб борган. Тиббий кўрикнинг дастлабки қисмини у Аргентинада ўтиб бўлганди. Луис "Ливерпуль" билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Томонлар 40 миллион евролик трансфер борасида келишувга эришишган. Яқин вақтлар ичида клуб бу борада расмий баёнот чиқаради.

Ушбу мавсумда чап қанот ярим ҳимоячиси "Порту" таркибида барча турнирларда 28 ўйинда қатнашиб, 16 гол ва 5 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal