Погба Чемпионлар лигаси учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 мар 2018, 18:32
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Севилья"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Маълумотларга кўра, жароҳат туфайли "Ливерпуль"га қарши Англия Премьер-лигасининг 30-тур ўйинини (2:1) ўтказиб юборган франциялик "Севилья" билан баҳсда ҳам қатнаша олмаслиги мумкин. Футболчи жамоанинг сўнгги машғулотида иштирок этмади.

"Манчестер Юнайтед" ва "Севилья" ўртасидаги баҳс сешанба, 13 март куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. Севильядаги илк баҳс голларсиз якунланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph