

"Тўғрисини айтаман, мавсумнинг бу босқичида кўпроқ очко тўплаб, турнир жадвалида юқорироқ ўринда бўламиз деб ўйлаган эдим. Ҳаммасини жойига тушириш учун вақт бор, аммо иложи борича тезроқ ўзимизга келиб олишимиз керак.
Ҳаммасида мураббийимизни айблаш осон. Ўтган мавсумда айнан Ди Франческо туфайли Европанинг энг яхши тўрт жамоасидан бирига айландик. Деярли барча футболчилар ушбу муваффақиятда иштирок этди. Уч ой ичида ёмон ўйнайдиган жамоага айланиб қололмаймиз" - дейди Перотти.



