

Бу ҳақда римликлар расмий сайти эълон қилди.
Янги келишув 2021 йилнинг ёзигача белгиланган.
"Доимо "Рома" мен учун тўғри танлов деб ўйлаганман. Шартнома узайтирганимдан бахтлиман. Энди, камида 2021 йилгача Римда қоламан" - дейди Перотти.
Диего Перотти 2016 йилнинг қишида "Рома"га ўтган эди. 29 ёшли ярим ҳимоячи ўшандан бери 78та расмий учрашувда майдонга тушиб, 17та гол урди.



