UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Sofascore. Ўсмирлар терма жамоамизнинг биринчи тур қаҳрамони энг паст баҳога лойиқ кўрилди  0 08:47"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:16МЛС. Мессининг дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" йирик ғалабани қўлга киритди  4 08:00Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  5 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  4 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  15 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  3 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  2 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  19

Пенальтилар серияси қаҳрамони Азизхон Исақов: «Барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман» Янгиликлар

Пенальтилар серияси қаҳрамони Азизхон Исақов: «Барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман»

«Металлург»га қарши учрашувда пенальтилар сериясида қаҳрамонга айланган Азизхон Исақов пенальтилар серияси, жорий йилдаги ўйинлари ҳақида қисқа фикрлар билдириб ўтди.

Ассалому алайкум, биринчи навбатда барча «Қўқон-1912» жамоасига бефарқ бўлмаганларни Суперлига йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклайман. Бу ғалаба барчамизники. Улар совуқ бўлишига қарамасдан «Металлург»га қарши учрашувда стадионга келиб, дахшат қўллаб-қувватлашди. Бу бизга катта ишонч берди.

Пенальтилар серияси...

- Шерикларим дастлабки иккита пенальтидан фойдалана олмаганларидан сўнг менда ҳеч қандай ёмон хаёллар йўқ эди. Барчаси жойида эди. Ўзимда ва жамоадошларимга ишонардим. Биз ушбу пенальтилар сериясида ғолиб бўлиб кетишимизга ишончим бор эди. Пенальтилар сериясига жамоамиз мураббийлари билан жиддий тайёргарлик кўрдик. Учрашув аввалида мураббийимиз Хуршид ака рақиб футболчиларининг эҳтимолий йўллайдиган пенальтилар йўналиши ёзилган варақ ҳам тайёрлаб, баклашга ўраб бергандилар.

Жорий мавсум ўзингизнинг ўйинингиздан қанчалик қониқдингиз?

- Ҳар бир футболчи янада яхшироқ ҳаракат қилишга интилади. Умуман олиб қараганда, жорий мавсумдан анча кўнглим тўлди. Бироқ ҳали қилинадиган ишлар етарли. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, яна ўсишга интиламан.

Умуман олганда Про лигадаги илк мавсумингизни ўтказдингиз? Про лига ва Суперлига жамоалари ўртасида қанчалик фарқ сезилди?

- Бу йилги Про лига жамоалари анча кучли эди десам, адашмайман. Буни Про лиганинг тўртта жамоаси Суперлигага йўл олганидан ҳам билиб олсак бўлади. Оддий ўйинларнинг ўзи бўлмади. Барча жамоалар максимал қаршилик кўрсатишди. Менимча ҳар бир учрашув шиддатли ўтди. Суперлига ва Про лига ўртасида катта фарқ сезилмади.

Нега айнан дарвозабонлик?

- Ёшлигимдан ўзимда дарвозабон бўлишга қизиқиш бўлган ва шу сабабли ёшлигимдан футболга келишим билан дарвозабон позициясидаман.

 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика