UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  0 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади Янгиликлар

"Пахтакор": Кубок сари кураш давом этади

30 июль, сешанба куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги ярим финал биринчи ўйинида "Насаф"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда бўлажак учрашувларга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилди. Қаршиликлар сафида жиддий ўзгаришлар юзага келмади. Асосий таркибнинг барча футболчилари фаолиятларини "Насаф"да давом эттиришмоқда. Танаффус даврида Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам бошқа жамоалар сингари назорат баҳсларида майдонга тушишди.

Жамоаларнинг кубокдаги сўнгги беллашуви 2011 йил финалда кузатилганди. Ўшанда "Пахтакор" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Олий лигада эса биринчи даврада Тошкентда Владимир Козакнинг ягона голи жамоамизга ғалаба келтирганди. Энди эса кураш яна кубок ўйинида давом этади. "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув "Пахтакор" Марказий стадионида 30 июль куни соат 19:00да бошланади. Барча ишқибозларни кескин ўтиши кутилаётган учрашувни стадионда томоша қилишга чақириб қоламиз. Мавсумнинг энг муҳим баҳсларидан бирида футболчиларимизни қўллаб туринг. 

"Пахтакор" - "Насаф"

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Рафаэл Илёсов, Маъмур Саидқосимов, Бахтиёр Намозов (Тошкент).

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика