"Пахтакор": Асосий таркиб бугун машғулотга қайтади

Narzulla Saydullayev
19 мар 2016, 10:20
"Тракторсози" билан учрашувдан кейин 3 кун дам олган футболчилар бугундан яна машғулотларга қайтишади.

Даврон Ҳошимов, Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров ва Игорь Сергеев миллий терма жамоа таркибига жалб қилинган. Қолган футболчилар эса бугунги машғулотда иштирок этишади.
 
Ёшлар таркиби ҳам тайёргарликни давом эттиради. Илҳом Мўминжонов шогирдлари кеча "Олмалиқ" ёшлари билан назорат ўйини ўтказишди. Биринчи лига жамоаси эса 20 март куни Ўзбекистон Кубогида "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›