China Media Group Мбаппенинг узрига муносабат билдирди: "Бу "Реал", Ла Лига ва Килианнинг ўзи учун сабоқ бўлади деб умид қиламиз"

Administrator
27 окт 2026, 22:15
Хитой давлат телерадиокомпанияси ҳисобланмиш China Media Group "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Мао Цзэдун ҳақидаги фикрлари ортидан сўраган узрига жавоб қайтарди.

Олдинроқ Мбаппе ўзини диктатор сифатида тасвирлаган мемлар ҳақида фикр билдирган эди: "Мени Хитой диктатори қиёфасида гавдалантиришгани энг кўп кулгимни қистатди. Дўстларим билан суҳбатда бундан тез-тез фойдаланиб тураман". Шундан сўнг Хитойнинг учта компанияси футболчи билан ҳамкорликни тўхтатди, мамлакат ҳудудида эса Ла Лига ўйинлари трансляцияси вақтинча тўхтатилиб, Килиан иштирокидаги рекламалар эфирдан олиб ташланди. Кейинчалик Мбаппе ўз изоҳини "ўйламай айтилган" деб атаб, оммага расман узр сўради.

""Реал" ўйинчиси Килиан Мбаппе Хитой ҳақидаги ноўрин сўзлари учун омма олдида узр сўраганидан сўнг, China Media Group вакили ушбу маълумот қабул қилинганини маълум қилади. Сўзлар муҳим бўлса-да, ҳаракатлар ҳам ундан кам аҳамият касб этмаслигини таъкидлаймиз ҳамда Ла Лига, "Реал" ва Мбаппенинг ўзи бу ҳолатдан тўғри хулоса чиқариб, чин дилдан узр сўрайди ва ўз хатоларини тузатади деб умид қиламиз", — дейилади телерадиокомпания баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар

AdministratorМуаллиф
Манба: Dongqiudi

Сўнгги янгиликлар

Барча ›