

ОФК Элит Чемпионлар Лигаси, 3-тур
"Эйр Форс" — "Пахтакор" 1:0
Голлар: 70 - Саад Абдуламер
Ҳакамлар: Фалаҳи, Наеми, Шаммари (Қатар), Яҳё (Ливан).
ВАР: М.Шаммари, Ф.Шаммари (Қатар).
Назоратчи: Фадҳли (Кувайт).
Комиссар: Масри (Сурия).
"Эйр-Форс": 95. Моҳаммед Салеҳ, 2. Руслан Ханнон, 5. Саид Ал Росан, 19. Ашраф Будрама, 3. Муслим Муса, 29. Туисила Кисинда, 25. Саад Абдуламер (90. Каррар Али Хасан, 88’), 16. Мосес Оркума (6. Моҳаннад Жеҳзе, 79’), 73. Али Саад (77. Моҳаммад Сами, 64’), 17. Аббас Адил (13. Мужтаба Муҳсин, 64’), 10. Моҳаммад Жавад (7. Антони Октопу, 79’).
Захира: 31. Моҳаммад Раҳим Далфи, 8. Ал Харет Хатем, 9. Хайтем Жоуни, 11. Мурад Моҳаммад, 22. Зайнулабден Нсаиф, 21. Рамадан Садеқ, 18. Али Акбар Тахер.
"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 8. Дилшод Саитов, 55. Муҳаммадқодир Абдумажидов, 5. Мортеза Пуралиганжи, 22. Муҳаммад Бобур Каримов, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев (с), 50. Жуниор Фламарион (90. Стивен Чинеду, 81’), 9. Иброҳим Иброҳимов (17. Достонбек Ҳамдамов, 71’), 21. Башар Ресан (7. Ҳожиакбар Алижонов, 81’), 29. Аймен Ҳусайн.
Захира: 20. Дилшод Абдуллаев, 77. Ойбек Бозоров, 13. Муҳаммадали Дилшодбеков, 44. Диёр Эрманов, 6. Сардор Мирқобилов, 12. Владимир Назаров, 33. Куанишбек Сайдалиев, 18. Абубакир Шукуруллаев, 26. Даврон Тўлаганов.
Огоҳлантиришлар: 31 - Абдурауф Бўриев, 78 - Сардор Собирхўжаев, 82 - Ашраф Будрама
90+5. Ўйин якунланди.
90+1. Чинедунинг бош билан берган зарбаси рақиб футболчисига тегиб қайтмоқда.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
87. Чамаси 30-35 метрлардан туриб Ҳанноннинг зарбаси аниқ бўлмади.
86. Яна бир жарима зарбаси “Эйр Форс” фойдасига, бунисидан эҳтиёт бўлавериш керак.
79. “Шерлар”дан фаоллик кутмоқдамиз. Зеро, бу каби ўйинлар якундан керак бўлди…
77. Мосес Оркума жароҳат олди чоғи, унга нисбатан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
76. Башар чапдан юриш қилиб тўпни марказга узатганди, аммо якуний паллада рақиб ҳимоячиси йўналишни ўзгартириб юборди…
74. Самининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
73. Ҳамдамов захирадан ўйинга қўшилгач бироз жонланди ўйин.
71. Гол кўриб олдик ўйинда, энди “шерлар” нима қилишини кузатамиз.
70. ГОЛ. Абдуламер ҳисобни очди. Жарима зарбасидан узатилан тўп бош билан бироз ортга қайтарилди, бу вазиятда Саад бўш дарвозни ишғол қилди.
67. Энди мезбонлар олдинга юришлар қилмоқда, аммо муааффақиятсиз чиқмоқда.
66. Пуралиганжи бош билан йўллаган харбаси бирозгина ноаниқ кетди.
60. Аймендан зарба кўрдик, тўпн Салеҳ ушлаб олди.
60. Собирхўжаевнинг ҳаволатиб узатган тўпини Башар дарвозага йўллай олмади.
54. Башарнинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди, сўнг Фламарион бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади…
51. Дилшод Саитовнинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”дан ўтмади, кейинги эса ноаниқ бўлди.
48. Вакилларимиз фаол бўлим аввалида, ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилинмоқда.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+5. Дастлабки бўлим якунланди.
45+5. Аймандан навбатдаги уриниш, бироқ буниси дарвозагача етиб бормади.
45+3. Айменнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.
45+1. Бўлимнинг охирги дақиқаларида темп бироз пасайди, қўполликлар эса кўпаймоқда.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
40. Абдуламернинг кучли зарбасидан сўнг Қувватов тўпни қайтарди!
32. Дилшод Саитовнинг чап қанотдан узатган тўпини дарвозабон Салеҳ ушлаб олди.
29. Тошкентликлар катта тезликда қарши ҳужумга ўтганди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.
23. Жаваднинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Қувватов ушлаб олди.
22. Пенальти бекор қилинди!
21. ВАРда ҳамкор муҳокама давом этмоқда…
20. Стоп, ҳолат ВАРда кўриб чиқиладиган бўлди. Бош ҳакам ўзи бориб кўрмоқда.
17. Пенальти, “Эйр Форс” дарвозаси томон! Бўриевнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди.
15. Аймен Ҳусайн зўр вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, аммо ноаниқ бўлди…
13. Курашлар бошланиб кетди ўйинда, “Пахтакор” футболчисига рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.
8. Майдон эгалари устунлик қилмоқда илк дақиқалардан, тўп назорати уларда.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ОФК Элит Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Эйр Форс" — "Пахтакор" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз.



