"Эйр Форс" бош мураббийи: "Ҳимоячиларимизнинг матонати "Пахтакор" билан баҳсда устунликни сақлаб қолишга ёрдам берди"

Sherzod Nurmatov
27 окт 2026, 17:50
Элит ОЧЛ 3-тури доирасидаги “Эйр Форс” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рашид Жобир фикрларини билдирди.

“Ўйин асло осон кечмади. Биринчи бўлим иккала томон учун ҳам эҳтиёткорлик билан ўтди, тактик интизом сабабли ҳужумдаги ечимлар кўринмади. Аммо биз танаффус пайтида баъзи хатоларни тўғрилаб, кўпроқ босим ўтказиш бўйича керакли кўрсатмаларни бера олдик.

Футболчиларнинг бутун баҳс давомида кўрсатган юқори жанговар руҳи ва майдондаги интизомидан жуда ҳам хурсандман.

Худога шукрки, керакли вақтда сардор Саад Абдуламир ўз тажрибасини ишга солди ва бизга қимматли голни тақдим этди. Ҳимоячиларимизнинг матонати эса ушбу устунликни сақлаб қолишга ёрдам берди", – деди ўмонлик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ysscores.com