

"Мен буни илгари ҳам айтганман ва яна айтаман. Мхитаряннинг Римда қолишини истайман. У ҳам шуни хоҳлаяпти.
Бироқ, ҳозирча ҳаммаси тўхтатиб турилибди. Бизни ҳали олдинда "Арсенал" билан бўлиб ўтадиган музокара кутмоқда. Мен Генрих билан ишлашда давом этмоқчиман, чунки, у зўр ўйинчи ва ажойиб инсон", - дейди Фонсека.

Арманистонлик футболчи бу мавсум А Серияда 5та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.



