Паулу Фонсека: "Мхитарян "Рома"да қолишни хоҳламоқда"

Sherzod Nurmatov
28 апр 2020, 01:05
"Рома" бош мураббийи Паулу Фонсека "Арсенал"га тегишли бўлган ярим ҳимоячи Генрих Мхитаряннинг сотиб олиниши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Мен буни илгари ҳам айтганман ва яна айтаман. Мхитаряннинг Римда қолишини истайман. У ҳам шуни хоҳлаяпти.

Бироқ, ҳозирча ҳаммаси тўхтатиб турилибди. Бизни ҳали олдинда "Арсенал" билан бўлиб ўтадиган музокара кутмоқда. Мен Генрих билан ишлашда давом этмоқчиман, чунки, у зўр ўйинчи ва ажойиб инсон", - дейди Фонсека.

Арманистонлик футболчи бу мавсум А Серияда 5та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport