UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади Янгиликлар

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади

2017 йилда Хитойда ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида иштирок этган Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни қўлга киритди.

16 ёшгача бўлган қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларини “D” гуруҳида олиб борди.

Ушбу саралаш гуруҳи ўйинларига Вьетнам мезбонлик қилди. Саралаш турнирининг илк учрашувида айнан мезбон терма жамоага қарши ўйин ўтказган ўзбекистонлик қизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Иккинчи учрашувда Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон саралаш турнирининг учинчи ўйинида Гонконгни 2:0, тўртинчи ўйинда Ироқни 4:0 ҳисобларида мағлуб этди.

Учинчи сентябрь куни бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувида Ўзбекистоннинг рақиби ушбу саралаш гуруҳининг яққол фаворити – Австралия ўсмир қизлар терма жамоаси бўлди. Барча рақибларини фақат йирик ҳисоблар билан мағлуб этиб келаётган австралияликлар, Ўзбекистон дарвозасига ҳам 9 бора йўл топишди. Бу голларга Ўзбекистон фақат бир бора, Маржона Тўраеванинг голи билан жавоб бера олди– 1:9.

Таъкидлаш керакки, дастлабки турда Фаластинни 28:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия, якунда 5 ўйинда 65 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, фақатгина Ўзбекистон билан учрашувда бир гол ўтказиб юборди.

Шу тариқа улар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, Хитойдаги финал босқичига йўл олди. Ўзбекистон эса гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, иштирокини шу босқичда якунлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика