UZ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси легионерлари қачон Тошкентга етиб келишади? Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси легионерлари қачон Тошкентга етиб келишади?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлайди.

Вадим Абрамов мазкур йиғинга 5 нафар легионерни чақирган. Хорижда ўйнаётган футболчиларимиз терма жамоа қачон ихтиёрига етиб келишлари ҳақида сўз юритамиз.


"Шанхай СИПГ" 22 сентябрь куни Хитой Суперлигаси доирасида "Хенан Цзяние"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Шундан кейин клуб қисқа муддатли таътилга чиқди. Сабаби навбатдаги ўйинни шанхайликлар 19 октябрь куни ўтказишади. Одил Аҳмедов терма жамоа йиғинига легионерлар орасида биринчилардан бўлиб етиб келиши кутилмоқда.



БАА про-лигаси иштирокчиси "Шаржа" клуби 3 октябрь куни ўз майдонида "Ал Айн"ни қабул қилади. Айнан мана шу ўйинни ўтказганидан кейин Отабек Шукуров Тошкентга етиб келади.



Жанубий Кореянинг "Сеул" жамоаси 6 октябрь куни сафарда "Сувон Самсунг Блювингз" меҳмони бўлади. Икром Алибоев мана шу ўйинда қатнашганидан кейин юртимизга учиб келиши кутилмоқда.


Жанубий Корея биринчи лигасида иштирок этаётган "Гвангжу" клуби 6 октябрда сафарда "Асан Мугунгхва"га қарши ўйнайди. Рустам Ашурматов шу ўйинни ўтказиб терма жамоа ихтиёрига етиб келади.



Россия премьер-лигаси вакили "Ростов" 6 октябрь куни Москвада ЦСКА билан ўйнайди. Терма жамоамиз етакчиларидан бири Элдор Шомуродов мана шу баҳсда қатнашиб кейин Тошкентга учиб келади.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябрь куни Тошкентда Яман, 15 октябрда сафарда Сингапур билан ўйнайди.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг