Ўзбекистон футзал терма жамоаси март ойида икки мамлакат билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади

Оқил Абдубарноев
7 мар 2024, 22:27
Беллашувларга Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси 15-март куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади.

Жамоа йиғин доирасида 19-20 март кунлари Ливия, 26-28 март кунлари эса Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган мазкур ўйинлар “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: futsal.uz