UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”  1 07:56Тухел ЧЛ финали ҳақида: “Челси” ўз кучи билан “Ман Сити”ни мағлуб эта олишини тушуниб турибди”  8 07:31Месси 15 йил ичида илк марта Мадрид клубларига қарши баҳслардан бирорта гол уролмади  3 07:15Гвардиола: “Челси” топ жамоа, аммо “Сити” яхшироқ ўйнайди”  13 05:30АПЛ. "Ливерпуль" - "Саутгемптон" 2:0  0 05:25Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" - "Бешикташ" 3:1  0 05:20АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 1:2  1 05:15Бундеслига. "Бавария" - "Боруссия М" 6:0  0 05:10А Серия. "Интер" - "Сампдория" 5:1  1 05:05ЛаЛига. "Барселона" - "Атлетико Мадрид" 0:0  0 05:00АПЛ. "Шеффилд" - "Кристал Пэлас" 0:2  0 04:55Бундеслига. "Боруссия Д" - "Лейпциг" 3:2  0 04:50АПЛ. "Лидс" - "Тоттенхэм" 3:1  0 02:25Левандовски ўзининг Бундеслигадаги энг тезкор голини урди  6 02:14"Арсенал" Чемпионлар Лигасига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди  7

“Ўйин бошланиши биланоқ байроқларни олиб, мадҳия айтганман”, “Ўша кеча кўз ёшларимни тия олмаганим ҳамон ёдимда” – Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги сайтимиз ходимларининг ёдида қолган ўйинлари Янгиликлар

“Ўйин бошланиши биланоқ байроқларни олиб, мадҳия айтганман”, “Ўша кеча кўз ёшларимни тия олмаганим ҳамон ёдимда” – Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги сайтимиз ходимларининг ёдида қолган ўйинлари

26 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманган шаҳрида Гана терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Барчамиз ёшликдан футболга ошно бўлиб, уни севганмиз. Футболга дастлабки қизиқишимизга хориж жамоалари сабаб бўлган бўлса, айрим инсонларга ўзбек футболи, жамоалари ҳамда Ўзбекистон МТЖ ҳам сабаб бўлгани катта эҳтимол. Ўзбек футболидаги айрим адолатсизликлардан, келишилган ўйин бўлганлигини сезганлигидан ёки терма жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан оғриниб, бошқа стадионларга келмаслигини ваъда берган мухлис, орадан вақтда ўтиб яна стадион атрофида бўлади. Бу сўзида тура олмасликдан эмас. Бу футболга муҳаббат!

Деярли, барча мухлисларнинг эсда қолиб кетган футбол ўйини бор, деб ишонамиз. Биз Ўзбекистон – Гана ўйини олдидан сайтимиз ходимларининг Ўзбекистон МТЖ тарихидаги энг эсда қолиб кетган ўйинлари қайси эканлиги ҳақида сўров ўтказдик. Улар ўз хотиралари билан бўлишишди.

“Championat.asia” сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев:


“Ўзбекистон терма жамоасининг кўплаб ўйинларини томоша қилганман. Лекин энг биринчиси барибир хотирамда бошқаларидан кўра кўпроқ қолган. 2001 йил футболга энди қизиқишни бошлаганимда Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпеи билан ўйинни ўтказган. Кейинчалик бу баҳс ЖЧ-2002 саралаши доирасида эканлигини билганман. Ўша баҳсда Жаъфар Ирисметов 4та гол урган ва барчасини боши киритганди. Владимир Маминов акробатик тарзда гол урганди ва якунда жамоамиз 7:0 ҳисобида зафар қучганди. Бу кўпчилик учун кучсиз рақиб устидан қозонилган оддий ғалаба бўлиши мумкиндир, аммо 11 ёшли энди футболга қизиқаётган болакай учун бутун умрга етарли баҳс бўлганди. Ўша баҳс туфайли футбол мухлисига айланганман. Шу боис доим Жаъфар Ирисметов мен учун футболдаги биринчи кумирим деб айтиб келаман”.



“Локомотив” жамоаси матбуот котиби, сайтимиз вакили Хайрулла Холиқов:

"Мен терма жамоанинг энг эсда қоларли ўйинлари сифатида 3 та баҳсни алоҳида кўрсатиб кетаман. Биринчиси, 2005 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Қувайт учрашуви. Жаҳон чемпионатига саралаш учрашуви эди. "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган ушбу баҳс. Биз аввалига 0:2 ҳисобида ютқазиб турган эдик. Кейинчалик 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. 2-бўлимнинг ўзида 3 та гол уриб ютиб кетган эдик. Ўша ўйинда жуда ҳам чиройли камбэк бўлган. Бу учрашув менинг ёдимда қандай қолган? Бу ўйин 2005 йилнинг августида бўлиб ўтган. Aйнан шу йилнинг 6 августида менинг тўйим бўлган эди. Ўйиннинг ўзини Қашқадарёда — уйда телевизор орқали кўрганман. Aдашмасам, учрашувни Элдор Мустафоев ва Хайрулла Ҳамидов шарҳлаган эди.

Иккинчиси, 2008 йилнинг март ойида ўтказилган ЖЧ-2010га саралаш учрашуви Ўзбекистон — Саудия Aрабистони баҳси. Биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Ўша вақтда бош мураббий Рауф Инилеев эди. Биринчи голни бурчак зарбасидан узатилган тўпни Темур Копадзе боши билан дарвозага йўллаган эди. Жуда ҳам чиройли ўйин бўлган эди. Бу баҳс ҳозирги "Бунёдкор" стадионининг ўрнида аввал МҲСК стадиони бўлар эди, ўша ерда бўлган. Мен ўйинни стадионда томоша қилганман. Бироз жавоб ўйинида Саудия Aрабистонига бориб 4:0 ҳисобида ютқазганмиз. Бу эса жуда хафа қилган эди.

Учинчиси, бу ҳам Саудия Aрабистони билан бўлиб ўтган. Aвстралияда бўлиб ўтган 2015 йилги Осиё кубоги мусобақаси гуруҳ босқичи баҳсида биз 3:1 ҳисобида ғалабага қозонганмиз. Учрашув Сардор Рашидовнинг "бенефиси"га айланганди. У жуда ҳам яхши ўйин кўрсатиб, 2 та гол урган эди. Яна бир голни эса Шавкат Муллажонов узатган тўпни Воҳид Шодиев бош билан киритган. Мен ўша вақтда Осиё кубогига — Aвстралияга борганман. Бу менинг Осиё кубоги мусобақасига биринчи марта боришим бўлган".




“Olamsport.com” муҳаррири Aзиз Тўхтамуродов:

“Терма жамоа билан боғлиқ илк хотиралар ЖЧ-2002 саралаш босқичи ўйинларига бориб тақалади. Айнан ўша циклдаги саралаш учрашувлари мен учун терма жамоа иштирокидаги дастлабки ўйинлар эди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Хитой Тайпейига қарши ўйини орқали терма жамоани "таниганман". Жаъфар Ирисметовнинг покер қайд этган ўйинлари, Миржалол Қосимовнинг Туркманистон терма жамоасига жарима зарбасидан урган голи, Иордания билан асабий дуранглар ҳам ёдимда.

Ўша циклдаги Уммон билан учрашувни эса "Пахтакор" стадиони орқали илк маротаба бевосита томоша қилгандим. Айнан ўша саралаш учрашувлари кўпроқ ёдимда қолган десам адашмайман.

Бундан ташқари, терма жамоамизнинг 2007 ва 2011 йилги Осиё чемпионатларида намойиш этган ўйинлари ҳам шахсан мен учун қизиқарли, томошабоп ва ҳаяжонга бой бўлганди”.




Сайтимизнинг фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаев:


"Менинг Ўзбекистон МТЖ иштирокида биринчи марта кўрган ўйиним Осиё кубоги-2011 даги Ўзбекистон — Қатар учрашуви бўлган. Учрашувни отам билан бирга кўрганман. Ўйин бошланиши биланоқ байроқларни олиб, мадҳия айтганман. Ўша вақтда 11 ёш эдим. Дастлаб, Одил Aҳмедов, Сервер Жепаровни таниганман. Биринчи бор ЖЧ-2010 ни кўрганман, Ўзбекистон иштирокида эса шу баҳсни кўрганман. Ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди. Бу ўйиндан анчагина ёрқин хотиралар қолган".




“Championat.asia” сайтидаги “Aрсенал” жамоасининг мухлисидан бири Шерзод Нурматов:


“Шубҳасиз, ЖЧ-2014 саралашининг 4-босқичи "A" гуруҳи доирасидаги охирги турда бўлиб ўтган Қатар билан ўйин. Ушбу ўйинни умуман унутмайман. Чунки ўзгача ҳаяжон, ўзгача муҳит ва ўзгача завқ билан томоша қилганман.

Нариги тарафда Жанубий Корея ва Эрон ўртасидаги ўйин кутилмаган (аслиса кутилган) натижа билан ниҳоясига етганди. Ўшанда Эрон сафарда 1-0 ҳисобида ғалабага эришган. Ҳа, сафарда. Майли, бу ўйин ўз йўлига. Лекин миллий терма жамоамиз Тошкентда чинакамига ирода кўрсата олган. Баҳодир Насимов (2 та), Олег Зотеев, Одил Aҳмедов ва Улуғбек Бақоевнинг голлари Қатар устидан 5-1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Учрашув якунлангач, стадионда бўлган ва телевизор қаршисида ўтирган қоракўзлар, ўзбек футболи ихлосмандлари ўша куни ростмана кўзёш тўккан. Aхир, бизга бор-йўғи 2 та гол етмаган. Буни эплаганимизда, айёр жанубий кореяликлар ўрнига ўзимиз Бразилияга борган бўлардик ҳамда миллионлаб мухлисларнинг орзуси рўёга айланарди”.



“Championat.asia” сайтининг ёш вакилларидан Aбдулазиз Искандаров:

“Одатда бизнинг соха вакилларидан нейтраллик талаб қилинади. Лекин миллий терма жамоага келганда нейтраллик бир четга сурилади ва терма жамоага мухлислик қилинади. Чунки бу Ватан жамоаси, Ватан эса танланмайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига 2012 йилдан бери мухлислик қилиб келаман. Илк кўрган учрашувим эса "Бунёдкор" стадионида ўтказилган Ливан ЖЧ-2014 саралашидаги баҳс бўлган. Тарихда эса қоларли ўйинлар кўп бўлган ва уларнинг ичидан бирортасини ажратиб кўрсатиш қийин. Aгарда танлов имконияти берилса ўша саралашдан ўрин олган Иордания билан плей-офф учрашувини танлайман. Ўша пайтларда барчамиз мундиалга чиқишимизга ишонганмиз. Боиси, Миржалол Қосимов бошқарган ўша вақтдаги жамоа ҳақиқатдан ҳам Жаҳон чемпионатига чиқишга муносиб бўлган, буни тан олиш лозим. Очко жиҳатдан, ўйин томонлама ҳеч кимдан кам кўрсаткич қайд этмаганмиз. Фақатгина битта гол бизни тўғридан тўғри мундиалга чиқишимизга етмаганди. Бунинг натижасида вакилларимиз Иордания билан икки ўйиндан иборат плей-офф баҳсида иштирок этадиган бўлишган. Тошкентдаги жавоб ўйинида аниқ эсимда "Пахтакор" марказий стадиони тўлиб тошганди. Барчада ҳаяжон, шу қатори ўзимда ҳам. Одатда терма жамоа ўйинларини ўзгача ҳаяжон билан томоша қилишга одатланганман. Aнзур Исмоилов бешинчи дақиқадаги голига бўлим ўрталарига келиб иорданияликлар жавоб тўпини киритишган. Ўша баҳсда Виталий Денисов, Одил Aҳмедов, Иван Нагаевларда вазият кўп бўлганди. Aйниқса Денисовнинг 120 дақиқа тинмай югургани, майдонда ўлишга тайёр эканлиги ундаги энергия ва ғалабага чанқоқлик унга бўлган ҳурматимни оширганди. Ўша баҳсда ҳатто стадион прожекторилари маълум муддатга ўчиб ҳам қолганди. Лекин якунда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган, ўйинда гол урган Aнзур Исмоилов пенальтида якуний зарбани йўллашда адашганди. Ўша кеча кўз ёшларимни тия олмаганим ҳамон ёдимда. Чиндан ҳам аламли якун, очиғи маэстро бошқарган терма жамоани ЖЧда кўришни жуда ҳам истагандим. Бунинг сабаби эса юқорида зикр этилганидек муносиб эканлигидадир. Одатда доим битта гол ёки битта очко етишмайди. Шуни айтиш мумкинки, барчаси майдон ичидаги жараёнга боғлиқ эмас эканлигини, ўша битта голгача, битта очкога кўп нарсаларни қилиш, амалга ошириш кераклигини мана энди тушуниб боряпман”.



Ҳурматли мухлис, Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги сизнинг ёдингизда қолган учрашув қайси?



Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+7   
26 мар 10:05:20
ars lon don
Кучма тв хозргина охангарондан Наманган томонга утиб кетти.хаммага омад.узб термага алохида.хамилйонлар йуколсин.
+2   
26 мар 10:59:41
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк кўрган ўйиним 1996 йилги Осиё чемпионати ҳисобланади. Ўша йили декабр ойи эди, мусобақанинг биринчи турида Хитой термасини 2-0 ҳисобида ютганимиз эсимда. 7 ёшли болакай бўлганман ва футболга бўлган муҳаббатнинг илк куртаклари айнан ўша йилларда очилишни бошлаган эди. Мен учун миллий термамиз ўйинлари ҳамиша биринчи рақамли бўлиб келган ва ҳозирги кунга қадар ҳеч бир баҳсини ўтказиб юбормаганман. Мен учун энг қадрли ғалаба бу - 2012 йил Теҳронда Эрон устидан қўлга киритилган ғалаба ҳисобланади. Энг аламлиси эса БАА олимпия термасига ўз уйимизда 2-3 ҳисобида мағлуб бўлган баҳсимиз. Терма жамоадаги кумирим эса сўзссиз Миржалол Қосимов. Энг омадли мураббий эса Равшан Хайдаров.
+2   
26 мар 10:26:10
PFC SO'G'DIYONA
Ланати Эрон, ланати Корейсларни сотиб олган уша уйинда. Шу кунги туккан куз ешларим хакки хурмати, емон каргагандим писка кузларни.
+1   
26 мар 13:12:06
2503
терма жамоани энг ёдда қолган уйини осиё 94ни ярим финалда ж.кория бн булган уйин,карейслар 90 минут давомида терма жамоамиз дарвозасини тинмай уққа тутишган эди шейкини маҳорати ва ҳимоячиларни сергаклиги дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолган эди Абдураимовни узоқдан берган зарбаси голга айланиб УЗБ корея устидан ғалабага эришган эди,уша уйин уйинмисан уйин булган эди 90 минут давомида томошабинларни қатиқ ҳаяжонда ушлаб тура олган узига хос тирелир булган эди,тайпе пайпиларни биринчи лигадаги жамоаларимизи любойи бемалол ютиб ташларди шуни чун бундай уйинларга унча этибор бермасдик,очиғи кейинги пайтларда термага булган ишонч ҳам кун аро суниб борябди қизиқишам олдингидек эмас,миржолол қосимов азамат абдураимов шуҳрат мақсудов игорь шиквиринлар уйнаган пайтлар уйинлар бутинлай бошқача утар эди
+1   
26 мар 11:34:28
Азамат Одилов
Мустакилликдан кийинУрта осий биринчилиги булар эди.Агар бу мусобакани хисобга олмаганда,мен курган хакикий халкаро уйиним бу-осийо уйинларидаги биринчи тур Узбекистон-Саудия 4-1.Жуда бошкача хиссийотга билан курганман.Кийинчалик биринчи кетин ракибларини еттита уйинда хам,ер тишлатган.2.тТаиланд 5-0,3тМалайзия 1-0,4тГонг-ког 5-4,1/4Туркманистон 3-0,ярим финал Ж.Корея 1-0 ва финал Хитой 4-2.Хали хамон эсимда!
+1   
26 мар 11:31:05
TarnovT
Gana b tarkibi bilan bizani yutishi esta qoladi chislo sanalani eslab qolila
+1   
26 мар 10:55:54
Muhammad12
Man uchun esda qolarli oʻyin 2019- yildagi Ummon- Oʻzbekiston oʻyini.Eldorni qaytadan kashf qilgan oʻyin.
+1   
26 мар 10:51:15
chechen
Tehronda ozodida tiz coktirganimiz esimda eron terma jamoasini aslida manam xitoy taypeyni 7 0 yutgan oyinimiz birinchi tushgan oyinim edi . Yana yaponiyani yutganimiz eng alamlisi baxrayn bilan oyinlar 2018 saralashida koreyani yuta olmaganimiz aziz haydarov zir titratgan edi shtangani exxx Olloh nasib chiqamiz jahon chempionatiga . Eng qizigi terma jamoa kelajagi Xojimat erkinov va ibrohimxalil yoldoshev chaqaloq bolganda termani 1 chi oyinini korgan ekanman
+1   
26 мар 10:49:14
Shox Tura
Championat.asia eng tezkor orginal sayt .
JCh 2014 eng kuchli tarkib eng omadsiz saralashlardan biri edi.
+1   
26 мар 10:08:19
Sherzodbek 9 & Lewandowski 9
Bugun xam esda qolarli o'yin bo'ladi degan umitdamiz.
   
27 мар 14:33:47
Mirhamid Abidov
Ман учун энг эсда колган уйин рахматлик Махмуд Рахимов термани бошкарганда Косимовни узатмасини Шацких БАА термасига урган эди .
Уша гол Бекхем Оуэнни Аргентинага урган голига ухшаб кетади
   
26 мар 22:56:06
Bu shunchaki o'yin
МТЖмиз ютказазсада лекин уйиндан кунгил тулган ягона бахс хам бор. Бу ОЧда 3 урин учун бахсда Ж. Кореяга 3:2 га маглуб булганимиз. Генрих яккол ажралиб чиккан эди ушанда...
   
26 мар 22:49:50
Bu shunchaki o'yin
Эххее бунака уйинлар куп. Масалан ёркин галабамиз булган 2011 йилдаги Катар- Узбекистон, еки Узбекистон-Кувайт 3:2, Эрон- Узбекистон 0:1 Узбекистон-Саудия 3:0 Узбекистон- Тайпейи 7:0...
Лекин энг ёмон маглубиятимиз албатта Японияга 8:1 га, Австралияга 6:0га юткизганимиз булган. Хали качондир бу маглубиятлардан касос олинишиши керак. Шу кунларни курайлик иншоолох!
   
26 мар 16:50:46
Азамат Одилов
Диего Армандо Марадона Mexico 86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хааа Техронда Эрон устидан козонилган галаба энг кадрлиси Бакоевни голидан кейин уйин тугагунча игнани устида утиргандек хис килгандик узимизни.Яна Уша Циклда Японияни мехмонда ютганимиз (Рахматли Шадриннинг) голи бизга галаба олиб келганди.Энг аламли Маглубиятларимиз Австралияга 6-0 га ютказганимиз,2015-йил Ж.Кореяга 2-0 га ютказганимиз Лутфуллани эсламай куя колай ва энг ачинарлиси Бахрайн билан булган ЖЧ саралаш бахслари.Махмуд Абдулрахмон 2 та уйинда хам жарима зарбасидан олис масофадан Нестеровни догда колдирганди.Бундай зарбаларни факатгина Жуниньода курганман.
Тугри энг кадирлий галаба озодийда булган эди.Саитамада эса шунчаки футбол курганман.Сабаби узбеклар ва японлар 4турдан кийин сунги боскични хал килиб булишган эди.Устига устак японларни 2-3легионерини хисобга олмаса ктж уйнаган.Бизникиларни Абрамовни айби билан 6та энг асосий уйинчиларимиз иккитадан уйинга декалефекация килинган эди.
   
26 мар 16:47:46
fanat Borussiya Dortmund
Menga ham eng esda qolarli uyin usha JCh-2014dagi Uzb-Qatar uyini bulgan,adashmasam 2013 chi yilni iyun oyi edi,ushanda rossiyada edim,evrosport kanali uzb-qatar uyinini jonli quyamiz deb negadir koreya-eron uyinini quygandi,televizor orqali koreya-eronni kuryapman,internet orqali uzb-qatar uyini jonli kuryapman,shunda karislar kamida durang uynab,biznikilar har qanday hisobda qalaba qozonganida jahon chempionatiga chiqqan bulardik,afsuski kutilmaganda,balki "kutilgandir",biznikilar tup utkazib yubordi,uyoqda eron tup kiritdi,shundan keyin hafsalam pir bulgandi ,lekin ohirigacha umid bulgan va yakunda doimgidak jchdan quruq qolgan edik
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика