UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Сайтимиз ходими бугун "Интер Спорт" билан Латвияга йўл олмоқда  0 17:44Диёр Имомхўжаевни табриклаймиз!  2 17:23Суперлига. "Нефтчи" - "Насаф". Таркиблар маълум  13 17:12"Барселона" МЮнинг испаниялик футболчисини харид қилиши мумкин  5 17:09Суперлига. "Пахтакор" - "Бухоро". Таркиблар маълум  14 16:59Суперлига U-18. "Нефтчи" "Сўғдиёна"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди  1 16:58Перотти: "Рома"нинг муваффақиятсизликларида Ди Франческони айблаш осон"  2 16:56Азим Аҳмедовдан футбол мухлисларига мурожаат ВИДЕО  7 16:32Аллегри: "Юве"да Роналдудан кўп нарса кутишади, у эса ўзидан бунданда кўпроғини талаб қилади"  2 16:28Албатта ўқинг! Хабиб ва Конорнинг даҳанаки матбуот анжумани (тўлиқ версия)  4 16:22Италия. 5-турнинг тахминий таркиблари  2 16:10РПЛ. "Урал" меҳмонда ғалабага эришди  0 16:00ПРО-лига. "Б" гуруҳи. 26-тур LIVE  2 15:54АПЛ. 6-турнинг илк учрашуви учун таркиблар эълон қилинди  4 15:37"Реал" - "Эспаньол". "Қироллик клуби"нинг қайдномаси маълум  8

Ойбек Нурбоев: “Бизда Европага ўхшаб очиқ трансфер қилинмайди” Янгиликлар

Ойбек Нурбоев: “Бизда Европага ўхшаб очиқ трансфер қилинмайди”

Ўтган йили Қувасойнинг “Цементчи” жамоасида ўйнаган Ойбек Нурбоев айни дамда эркин агентга айланган. Биз Ойбек Нурбоев билан боғланиб фаолияти борасида суҳбатлашдик.

- “Цементчи” ва “Нефтчи” ўзаро бирлашди ва “Нефтчи” бу йил Суперлигада ўйнайдиган бўлди. шундай бўлсада сиз на “Цементчи” ва на “Нефтчи” сафидасиз. Бунга изоҳ бера оласизми?

- Ўтган йили “Цементчи” бош мураббийи жамоага ёрдам беришим учун мени чақирганди. “Цементчи” ўрнига “Нефтчи” бўлганда нима учун фикри ўзгарди? Ёки мени “Нефтчи”га нолойиқ футболчи, деб кўряптими? Хуллас, мураббийга айтадиган кўп гаплариб бор эди. Бу хаёт. Ҳеч ким бир жойда тўхтаб қолмайди. Бир кун келиб ўзини шундай аҳволда кўраман. Фарғонага 1500 километр узоқдан ўз чўнтагимдан пул сарфлаб боргандим. Менга жавоб бериб юборса ҳам йўлкирамни қилиб берса бўларди. Мени шунчаки четга чиқариб қўйишди. Фарғонада ҳоким кубоги баҳсларида асосий таркибда йўқ эдим. Қарасам захирадан ҳам жой ажратишмаган экан. Ўйин тугаганидан сўнг гаплашиб оламан дедим. Кечги овқатдан сўнг, бош мураббийнинг олдига кирсам менга жавоб бериб юборди. Унга айтадиган гапларим бор эди. Лекин ёнидаги одамлар борлиги сабабли шунчаки ишингизга омад деб чиқиб кетдим. Бу гапларнинг барчаси Абдумалик Ҳакимовга тегишли.

- Биламизки сиз аввал ҳам "Нефтчи" жамоасида фаолият олиб боргансиз. Ўтган йили ушбу жамоанинг салбий натижа кўрсатишига нима сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?

- 2013 йили май ойида Юрий Вазгенович Саркисянни истеъфога чиқаришганидан сўнг, шу кунгача жамоада кўплаб мураббийлар алмашинуви бўлди. биринчи бўлиб Амет Мемет таклиф этилди. Ундан сўнг, Мурод Исмоилов, Андрей Фёдоров ва Вадим Абрамов жамоада мураббий бўлиб ишлади. Буларнинг барчаси битта одамни вазифасини эплай олмади, десам муболаға бўлмайди. Чунки, жамоани тузган инсон Юрий Вазгенович бўлади. Мураббийлар алмашинуви бўлганидан сўнг, бир нечта футболчилар келиб-кетди. “Нефтчи”ни бундай натижа кўрсатишига нима сабаб бўлди, ўзим ҳам хайронман. “Нефтчи” жамоасини биринчи лигага тушиб кетгани учун кўнглим оғриди. Бир тарафдан бунга ишониш қийин бўлди. Мисол учун, ўзим Нукусда яшайман, кўпчилик мухлислар мендан “Нефтчи”га нима бўлди”, - деб сўраб туришади. Улар ҳам “Нефтчи”ни бундай ҳолга тушишига ҳайрон қолишмоқда. Менимча, мураббийлар алмашинуви ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар бир мураббий ўз ишини аъло даражада бажара олмади дейишим мумкин.

- Миллионлар ўйини бўлмиш футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган?

- Тўғрисини айтсам, футболга кириб келишимга ҳеч ким сабабчи бўлгани йўқ. Футболга қизиқиш маҳалладан бошланган. Орадан бироз вақт ўтгач, футбол тўгарагига қатнай бошлаганман. Кимдур ота-онаси, яна кимдур ака-укаси, ёки бўлмасам дўстлари орқали футболга кириб келишини кўп эшитганман. Лекин менда бундай ҳолат бўлмаган. Футболга қизиқиш болалигимдан ўзимда пайдо бўлган.

- Биламизки сиз "Жайхун", Хоразм", “Динамо”, “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Олмалиқ”,  "Нефтчи" ва "Цементчи" жамоаларида фаолият юритгансиз. Ҳозир эса эркин агентсиз. Бирорта жамоадан кўнглингиз тўлмаган пайтлар бўлганми?

- 2015 йили иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасидан кўнглим тўлмаганди. Ўшанда Рустам Абдуллаев бош мураббий эди. Лекин нима учун ушбу жамоадан кўнглим тўлмагани ҳақида ОАВга айта олмайман.

- Молиявий томондан қандайдир муаммо бўлганмиди?

- Йўқ, гап пулда эмас. Бошқа сабаблар бўлган. Буни айта олмайман.

- Қолган жамоаларданчи?

- Қолган жамоалардан кўнглим тўқ.

- Футболни нима учун танлагансиз, пул учунми ёки футболни яхши кўрганингиз учунми?

- Пул ҳақида умуман ўйламаганман. Футболни чин юракдан яхши кўрганим учун шу соҳани танлаганман. Ўзимни футболдан бошқа соҳада тасаввур қила олмайман.

- Агарда футболчи бўлмаганингизда қайси касбни танлаган бўлардингиз?

- Ҳарбий бўлган бўлардим. Чунки характерим ҳам ҳарбийларга ўхшаб кетади. Жамоамиздаги Фаррух Турдиалиев мени “солдат” деб хазиллашарди (кулиб).

- Сулолангизда футболчилар бўлганми?

- Бизнинг сулоламизда ҳеч қандай футболчилар бўлмаган. Мен биринчисиман.

- Сиз билан ишлаган фаолитингиздаги энг яхши мураббий кимлигини айта оласизми?

- Юрий Вазгенович Саркисян.

- Ҳозир қанча маош олишингизни айта оласизми?

- Йўқ, буни ҳеч бир ўзбекистонлик футболчилар айтмаса керак.

- Нима учун футболчиларимиз қанча маош олишларини сир тутишади, ҳамма меҳнатига яраша олади-ку?

- Гапингиз тўғри, лекин шу кунгача ҳеч бир футболчи қанча маош олишини айтганини эшитмаганман ҳам кўрмаганман ҳам. Нима учун футболчилар қанча маош олишларини сир тутишига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Мисол учун бизда Европа футболига ўхшаб очиқ трансфер қилинмайди. Кўплаб футболчиларнинг агентлари йўқ. Уларни мураббийларнинг ўзлари таклиф қилишади. Иккила томон ҳам шартнома имзолагандан сўнг, бу нарса сир бўлиб қолади. Бу шартнома мураббий ва футболчи ўртасидаги келишув бўлади. Шунинг учун ҳам бизда сир тутилади. Бизда Европа футболига ўхшаб бу футболчи 60 миллион еврога бир клубга ўтди, бошқа футболчи 100 миллион евро эвазига бошқа клубга кўчиб ўтди дея бемалол айтишади. Бизда ундай эмас, очиқ трансфер қилинмайди. Хаттоки трансфер деган тушунчанинг ўзи йўқ, ривожланмаган. Чунки, мураббий ўзи таклиф қилган футболчига ўзи маълум бир миқдорда суммани айтади, кўтарма пуллари ҳам буни ичида бўлади. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, бу мураббий ва футболчи ўртасидаги гап. Агарда бу ҳақида маълумот олмоқчи бўлсанглар мураббийлардан сўрашинглар мумкин. Чунки, барча мураббийлар кич қанча ойлик олишини яхши билади.

- Қорақалпоғистонда футболга бўлган эътибор қай даражада?

- Тўғрисини айтсам жуда ҳам паст даражада. Футболга бўлган эътибор умуман йўқ. Бизда футбол ўйнайман деган ёшлар кўп, лекин ҳокимларимиз футболга қизиқишмайди.

- Қорақалпоғистонга футболни қайтариш учун қандай ишларни амалга оширган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда болалар футболи ва мактаб интернатини кучайтирган бўлардим. Бизда ҳеч қандай футбол тўгараклари йўқ. Футбол тўгараги очиш учун яхши футбол ўйнайдиган майдонлар керак. Нукус бўйича биргина “Турон” стадиони бор. ўша стадионда барча мусобақалар ўтказилиб келинади. “Турон” стадиони яхши, лекин майдони сунъий қопламали. Ёз пайтида умуман футбол ўйнаб бўлмайди. Биринчи лига баҳслари мана шу стадионда ўтказилади. “Орол” жамоаси уй учрашувларини мана шу стадионда ўтказади. Биринчи лига баҳсларида ўйин 17:00да бошланади. Ёз пайтида сунъий қопламали майдон қайаб турган бўлади. Афсуски Қорақалпоғистонда футбол сўниб бормоқда.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +30   

Фикрлар

+6   
01 фев 19:03:12
FCB
yaypan# AYBEK ni bilmay turip unaqa yozma halol bolgani uchunda ayrim trenerlarga yoqmay yuuripti agar oyinni sotip yurganda bunaqa ochiq intervyu bermasdi ...
+4   
01 фев 21:28:15
Di maria22_madrid
Oybek yaxshi futbolchi, Dinamoda oyinlarini, trenirofkalarini korganman. Kimlardur yol kirani gapiribsan deb yozibti, gap yol kiradamas gap tagida gap bor ôzi ham ochib ketgan mazmunini, öwa noinsof trenirni gapini yerda qoldirmay hurmatini qib jamoaga kelgan yordam bergan ohiridachi? uni jamoaga kirgizmagan ham gaplawmaganham odamgarchilik bunaqa bolmaydi qilgan yaxshiligini oyogi bilan uchirgan u vijdonsiz trener, Oybek ham oz ozidan gapirmedi biladi ozini mahoratini, shuningdek neftchiga zoyavka qilinganlarni holatini
+3   
01 фев 20:21:23
Oyatulloxon
Oybek Nurboyev faoliyatizga omad tilab, Qoraqalpog'istondan yana yangi iqtidorlar yetishib chiqishiga umid qilamiz !!! (Neftchi muhlislari nomidan)
+3   
01 фев 19:58:05
Bakirov Muxiddin
oybek hafa boma sani mensimagan murabbiy ozi sani qadringa yetmaďi.
+3   
01 фев 19:06:00
Farxod_1991_fcSementchi
Ayba, brat, bilaman hammasini ochiq, odamdi betiga aytib o'rgangansan. Lekin bu gaplar yarashmapti, yo'lkirani gapiripsan, san Nukusdan 1500 kmga yoningdan sarflab FUTBOL O'YNAGANI kelding, o'ynading, maosh, mukofot pullarini vaqtida olding, man xatto bilamanam qanchadan olganiylarni, man san Sementchida 4 oyda topgan pulingga 1,5 yil ishlayman, yana nima keragi boridi yo'lkirani gapirib. Shaxsan man Qoraqalpog'istondan o'z yonimdan xarajat qilib kelganman, paxtadan qaytishda, xech kimga nolimadim va qaytgan kunimi ertasi kuni maktabga dars o'tgani bordim, ishim shu mani... San yo'lkirani gapirasan
+3   
01 фев 18:43:08
hudud95
E futbol yoʻq deyarli bizda Qoraqalpogʻistonda. Qoʻshni Xorazm , Sirdaryo , Surxondaryo viloyatlarida xam shu axvol.hokim qiziqsa boʻladi futbol boʻlmasam koopeyka...
+2   
01 фев 23:27:38
Mett Deymon
Oybek sizni qanday Futbolchi ekanligingizni bilmadimuu.lekin xaqiqat tarafda ekansiz.sizdaka insonlar afsuski oramizda kam.xozirgi intervyularizdan ham kalta faxmlarini ishlatib sizga qarshi javob yozishebdi.sizi holarizni tushunaman.sizga Ollox sabir bersin.nasib qilsa xammasi yaxshi bo’ladi.iloji boricha ko’proq o’z ustingizda ishlab ko’rsatib qo’ying yaramas trenerlarga.Jizzakh City
+2   
01 фев 21:31:31
Jamoliddin Suyarov
18-Сектор АНД фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
- Ҳозир қанча маош олишингизни айта оласизми? - Йўқ, буни ҳеч бир ўзбекистонлик футболчилар айтмаса керак. Нимага айтомес куплигиданми ёки озлигидан Худога шукур биз хам ишлемиз олий малумотлиман Бугалтерман 590 минг ойлик шукур киламан шунде тинч жаннат улкада яшемиз оилами бокябман энг асосийси жамиятга халкка хизмат килиб уз хиссамизни кушаётганимиздан хурсандмиз энг биринчи ШУКУР КИЛАЙЛИК!!!
Бизда олий малумотли бугалтер 590минг ойлик оларкан. 4 га уқидиган талаба хатто 450минг стипендия олади. 1йиллик хизматга борган аскар сиздан коп паличка оларкане
+2   
01 фев 18:52:00
☆Sadriddin☆
Ayba xafa bo'lma xali xammasi oldinda keyingi faoliyatinga omad.
+2   
01 фев 18:31:40
Албарс
Орқаси йўқ эканда орқаси.
+2   
01 фев 18:24:05
Buyuk_Daxo
Tanka bumagandan keyin shuda......
+1   
02 фев 15:03:55
Umirbek Sultanov
DOSTIM AYBEK SENIN QADIRINE JETETUGIN TRENERLER BAR DEP OYLAYMAN. NE BOLSADA HAQIYQATTI JASIRMAY AYTIPSAN. ELEBERI KUSHLI KOMANDALARDA OYNAY ALASAN AWMET SAGAN YAR BOLSIN.
+1   
02 фев 03:04:27
KANIMEH
Яхши футболчи. Хакикат гапларни айтган мужик.
+1   
01 фев 22:36:06
RеD
18-Сектор АНД фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
- Ҳозир қанча маош олишингизни айта оласизми? - Йўқ, буни ҳеч бир ўзбекистонлик футболчилар айтмаса керак. Нимага айтомес куплигиданми ёки озлигидан Худога шукур биз хам ишлемиз олий малумотлиман Бугалтерман 590 минг ойлик шукур киламан шунде тинч жаннат улкада яшемиз оилами бокябман энг асосийси жамиятга халкка хизмат килиб уз хиссамизни кушаётганимиздан хурсандмиз энг биринчи ШУКУР КИЛАЙЛИК!!!
Узи шукр килиб юрадган сиздака одамлани топиб 590 минг беришадиде))
+1   
01 фев 21:18:13
Haqqul
Сабр килинг полвон сабр. Энди иншааллох буёги зур булади .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Реал", МЮдан йирик ғалаба, "Сити"дан сенсацион мағлубият, Роналдудан қизил: ЕЧЛнинг 1-тури якунланди "Реал", МЮдан йирик ғалаба, "Сити"дан сенсацион мағлубият, Роналдудан қизил: ЕЧЛнинг 1-тури якунланди
Европа чемпионлар лигасининг 1-тури доирасидаги навбатдаги учрашувлар ...  119
Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов - Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи
Хабарингиз бор, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси олдига 2020 йилда...  116
Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қуръа ташланди
Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичига қуръа ташланди.  86
Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" -...  72
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг