

Қайд этиш керак, баҳсда "Хоразм" ҳужумчиси Шаҳром Самиев ўз голи билан ҳисобни очди. Ушбу ғалабадан кейин қўшниларимиз Осиё Кубоги-2027 саралашининг А гуруҳида етакчиликни давом эттирмоқда. Тожикистонликлар ўтган 3 ўйиннинг иккитасида ғалаба қайд этди ва бир марта дуранг ўйнади.
Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйинда Филиппин термаси Шарқий Тиморда йирик муваффақият қозонди.



