Ўртоқлик учрашувлари. "Арсенал" 2-таймда 3та гол ўтказиб юборди, "Челси" эса кичик ҳисобда ғалаба қозонди

11 июн 2020, 00:13
"Челси" ва "Арсенал" клублари АПЛ мавсуми тикланишидан олдин Лондонда назорат учрашувларида майдонга тушишди.

"Арсенал" "Эмирейтс"да "Брентфорд" клубига (2:3) имкониятни бой берди. Ваҳоланки, тўпчилар танаффусга 1:0 ҳисобидаги кичик ғалаба билан чиқиб кетган, аммо 2-бўлимда ўз дарвозасидан 3та тўп олиб чиққан. (жамоаларнинг таркиблари ва гол муаллифлари ошкор қилинмаган)

"Челси" ҳам ўзининг Кобхэмдаги базасида Чемпионшип вакили билан тўқнашди ва Педронинг ягона голи эвазига "Рединг"дан (1:0) устун келди.

Маълумот учун, АПЛ 17 июнда тикланади. Шу куни "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйнаса, "Челси" 21-да "Астон Вилла"га қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/Arsenal