

Араб сайтларининг ёзишича, 2017 йил Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган Хрбин ижара асосида Миср клуби "Пирамидс"га ўтади. Бунга сабаб "Ал Ҳилол"га янги ҳужумчи Бафетимби Гомис келиб қўшилгани.
Мисрга борадиган Омар Хрбин "Пирамидс" билан олти ойлик шартномага имзо чекади. "Ал Ҳилол"га янги бош мураббий этиб Жорже Жезус тайинланганидан бери суриялик ҳужумчи захирада қолиб кетмоқда. Бу эса 24 ёшли футболчига ёқмаяпти. Шу боис у Мисрга кетишга рози бўлди.
"Ал Ҳилол" Бафетимби Гомис учун 14 миллион доллардан воз кечди. Табиийки бундай суммага келган ҳужумчининг асосий таркибда ўйнашига тўғри келади.



