UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  14 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед"   41 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  8 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  3 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  18 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  32 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  9 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77 18:53Луис Энрике ПСЖ футболчисининг "Атлетико"га ўтишига тўсқинлик қилди  1 18:21Бернарду Силва "Барселона"га ўтмоқчи, аммо каталонияликлар иккиланишмоқда  9 17:59"Кристал Пэлас" - "Челси", "Ньюкас" - "Астон Вилла". Таркиблар маълум  6 17:44Алан Ширер: "Ливерпуль"нинг ўйинида барча жабҳада муаммолар бор"  0 17:10Эден Азар: "Мбаппе "Олтин тўп"ни қўлга киритиши учун нима қилиши керак?"  2 16:44Тибо Куртуа: "Барселона" бизнинг натижаларимизга эътибор қаратмай, ўз дунёсида яшамоқда"  6

"Олмалиқ": Машғулотлар яна давом этади Янгиликлар

"Олмалиқ": Машғулотлар яна давом этади

Кеча "Олмалиқ" Олмалиқ шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун тўпланди.
Куннинг иккинчи ярмида ўтган машғулотларда 24 нафар футболчи иштирок этди. Шундан 13 нафари жамоанинг ўтган йилги аъзолари бўлса, қолган 11 нафари "Олмалиқ"қа таклиф этилган футболчилардир.

Ўтган мавсум жамоада тўп сурган футболчилар Умиджон Хонимқулов, Акмал Ортиқов, Никита Шквирин, Шоҳрух Эшбўтаев, Сарвар Жўраев, Азамат Исроилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дилявер Абибуллаев, Зоҳир Пиримов, Никита Павленко, Диёр Туропов, Зафар Полвонов ва Ислом Исоқжоновлар бўлса, таклиф этилганлар дарвозабон Тимур Ғаниев (Андижон), ҳимоячи Акмал Бозоров (Динамо), ярим ҳимоячилар Муҳаммад Исаев, Элбек Очилов, Ғулом Ўрунов (Динамо), Санъат Шихов (Динамо), Жаҳонгир Абдумўминов (Машъал), ҳужумчилар Абдулатиф Абдуқодиров (Андижон), Беруми Абдунабиев (Оқ-тепа), Маъруф Тиллаев (Қизилқум) ва Дониёр Исмоилов (Зомин)лардир. Баъзи сабабларга кўра Абдумалик Тошпўлатов, Қадамбой Нурметов, Саламат Қуттибоевлар кечаги машғулотларда иштирок эта олишмади.

Бугундан улар ҳам жамоа сафида бўлишди. Шунингдек, яна бир неча тажрибали футболчи эртага жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Жамоани ёш ҳужумчи Шариф Мирзаев тарк этди. У ўз имкониятини бошқа жамоада синаб кўришни хоҳлади. Бунга жамоа раҳбарияти монеълик қилмади.

Биринчи йиғинда қатнашган баъзи футболчилар ёшлар жамоаси машғулотларига ўтказилди. Ёшлар жамоаси машғулотларида 30дан ошиқ футболчи машғулотларга киришди. Ёш футболчилар танлови бир неча босқичда олиб борилади. Назорат ўйинлари орқали ажратиб олинган энг яхши футболчилар якуний рўйхатдан ўрин олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика