ОФК йилнинг энг яхшиларини аниқлади

Mirjalol Normatov
31 окт 2023, 23:08
Айни дамда ОФК Қатарда йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши футбол федерацияси” номинацияси “Платинум” йўналишида ғолибликка даъвогарлар қаторида эътироф этилган.

22:15. "Осиё жавоҳири" деб Сауд ал-Моҳаннади (Қатар) эътироф қилинди. Шу йилнинг 10 январь куни вафот этган Сауднинг совринини унинг фарзандлари қабул қилиб олди.

22:20. "Йилнинг энг яхши федерацияси" бўлиш учун "Ёқут" йўналиши ғолиби - Гуам футбол ассоциацияси

22:22. "Йилнинг энг яхши федерацияси" бўлиш учун "Олтин" йўналиши ғолиби - Гонг Конг футбол ассоциацияси

22:24. "Йилнинг энг яхши федерацияси" бўлиш учун "Олмос" йўналиши ғолиби - Ливан футбол ассоциацияси

22:25. "Йилнинг энг яхши федерацияси" бўлиш учун "Платинум" йўналиши ғолиби - ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ!

22:31. "Йилнинг энг яхши минтақавий футбол федерацияси" йўналиши ғолиби -  Марказий Осиё футбол ассоциацияси

22:32. "Болалар футболини ривожлантиришда йилнинг энг яхши футбол федерацияси" бўлиш учун "Бронза" йўналиши ғолиби - Ҳиндистон футбол федерацияси

22:34. "Болалар футболини ривожлантиришда йилнинг энг яхши футбол федерацияси" бўлиш учун "Кумуш" йўналиши ғолиби - Гуам футбол ассоциацияси

22:36. "Болалар футболини ривожлантиришда йилнинг энг яхши футбол федерацияси" бўлиш учун "Олтин" йўналиши ғолиби - Австралия футболи

22:41. "Йилнинг энг яхши ҳакамлари" - Кристофер Беат (Австралия), Антон Шетинин (Австралия), Эшли Бичам (Австралия), Аммр ал-Нажеби (БАА)

22:42. "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" - Курю Матсуки (Япония)

22:42. "Йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси" - Маика Хамано (Япония)

22:42. "Йилнинг энг яхши аёл мураббийи" - Шуи Кингсиа (Хитой)

22:44. "Йилнинг энг яхши эркак мураббийи" - Хажиме Мориясу (Япония)

22:47. "Йилнинг энг яхши футзалчиси" - Муслим Оладгобад (Эрон)

22:57. "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" - Саманта Керр (Австралия)

23:02. "Йилнинг энг яхши эркак футболчиси" - Салим ал-Давсари (Саудия Арабистони)

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia