UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  0 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  3 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди Янгиликлар

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди

Теглар :  ОФК
20-22 август кунлари Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Профессионал футбол семинари бўлиб ўтди.

ОФКнинг Профессионал футбол бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда клубларни лицензиялаш жараёнидаги янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берилди. ОФК мутахассислари билан бир қаторда УEФА вакиллари ҳам Европадаги лицензиялаш жараёни ҳақида, ФИФА мутахассислари эса ташкилотнинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича лойиҳалари хусусида тақдимот ўтказди. Шунингдек, семинарда ОФК байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиш шартлари ва ортда қолган мавсум бўйича Осиё футболи сарҳисоби ҳақида сўз борди.


3 кунлик семинарда ОФКга аъзо мамлакатлар вакиллари қаторида Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов ҳамда ушбу бўлим етакчи мутахассиси Жалолхон Иноғомхўжаев иштирок этди.

Қолаверса, қитъа ва жаҳон футболи экспертлари, шунингдек ОФК Профессионал футбол қўмитаси раиси Парк Жи Сунг ва мазкур қўмита аъзоси Диёр Имомхўжаев ҳам семинарга таклиф этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика