UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  4 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  13 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди Янгиликлар

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди

Теглар :  ОФК
20-22 август кунлари Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Профессионал футбол семинари бўлиб ўтди.

ОФКнинг Профессионал футбол бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда клубларни лицензиялаш жараёнидаги янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берилди. ОФК мутахассислари билан бир қаторда УEФА вакиллари ҳам Европадаги лицензиялаш жараёни ҳақида, ФИФА мутахассислари эса ташкилотнинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича лойиҳалари хусусида тақдимот ўтказди. Шунингдек, семинарда ОФК байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиш шартлари ва ортда қолган мавсум бўйича Осиё футболи сарҳисоби ҳақида сўз борди.


3 кунлик семинарда ОФКга аъзо мамлакатлар вакиллари қаторида Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов ҳамда ушбу бўлим етакчи мутахассиси Жалолхон Иноғомхўжаев иштирок этди.

Қолаверса, қитъа ва жаҳон футболи экспертлари, шунингдек ОФК Профессионал футбол қўмитаси раиси Парк Жи Сунг ва мазкур қўмита аъзоси Диёр Имомхўжаев ҳам семинарга таклиф этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика