UZ

ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов: "Футболимизда жуда кўп муаммолар бор. Уларни ҳал қилишимиз керак" Янгиликлар

ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов: "Футболимизда жуда кўп муаммолар бор. Уларни ҳал қилишимиз керак"

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси президенти Ачилбай Раматов ўз фикрларини билдирди.

"Менга билдирилган ишонч учун раҳмат. Энди футболни ривожлантирамиз. Футболда жуда кўп муаммолар бор. Энди пастга тушиб муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Ҳамма паста тушиши лозим, вилоятлардаги футболни кўтаришимиз керк. Нима керак бўлса ҳаммасини қиламиз. Пул керак бўлса пул топамиз. Футболимизни кўтаришимиз керак. Осиёдаги ўз ўрнимизни ҳам йўқотдик. Ўзбек футболини кўтаришимиз керак. 

Араб давлатларида ўз вақтида футболни тушунишмасди. Улар тўғри йўлда ва мана ҳозир ривожланиб етакчига айланишди. Биз ҳам ишни тўғри йўлга қўямиз. Халқ биздан натижа сўрайди. Уларнинг бунга ҳаққи бор. Стадионларга ишқибозлар келмай қўйди. Тошкентда ҳам шу аҳвол. Демак биз футболимиздаги касалликларни қидира бошлашимиз керак. Томошабин келмаса бизнинг қилган ишларимиз ҳеч кимга керак эмас. 

Футбол бу оммавий спорт. Асосий мақсад бу халқ учун, мухлислар учун ишлашкерак. Ўз вақтида стадионларимиз тўларди. Ҳозир эса ҳеч ким йўқ. Чунки бизнинг футболда "ўйинлар" кўп. Тепадан қўнғироқлар бўлади. Энди ким аралашадиган бўлса ўзидан кўрсин. Аралашувлар буткул йўқотилади", - дейди ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов. 

ЎФА президентининг кескин ва жиддий фикрлари тўлиқ равишда тез орада сайтимизга видео тарзида жойланади.


Рейтинг: +130   

Фикрлар

+51   
25 янв 11:56:04
UZBEKMAN
Алчибайака Хожибойаака рахматлик айтганидек хаммасини энасини курсатиб куйинг,
+41   
25 янв 11:57:00
Xurshid_1984
"Тепадан қўнғироқлар бўлади. Энди ким аралашадиган бўлса ўзидан кўрсин. Аралашувлар буткул йўқотилади". Жуда тўғри гап этибдилар!
+31   
25 янв 12:13:07
Xarakat
Президентимизнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий сиёсатини, қарашларини биринчилардан бўлиб тушуниб етган ва тўғри бажараётган катта ҳурматга сазовор инсон бу киши. Ҳурматли юзерлар! Изоҳ қолдираётганда ўзбеклигингизни унутманг, ҳурматингизни билинг. Иккинчидан, спортни, айниқса футболни худди биздек яхши кўрадиган, амалий ишлари билан ёрдам бериб келаётган инсонлар! Сабр билан кутинг, иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.
+31   
25 янв 11:58:30
царь справедливости
Endi o'zbek futboli to'liq tepadagilardan Ximoyalandi! Prezident, Bosh vazir, Oliy sud raisi, Bosh prokurordan keyin eng katta lavozim Bosh vazir birinchi o'rinbosariniki! Djeparov zamena!!!
+24   
25 янв 12:19:21
123456
Раматов Ачилбой Мустакил Ўзбекистон тарихидаги энг яхши амалдорлардан бири айнан унинг бошчилигида иложи йук дейилган, Бойсун-Кумкоргон, Ангрен-Поп темир йўл линиялари барпо этилди. Маркази Осиёда ягона Афросиёб темир йўл тармогини яратилишда иштирок этди. Мана энди Ўзбек футболи тарихида хам янги даврни бошлаб беради. Унинг бошчилигида худо хохласа Мамалакат терма жамоаси Мундиалга йўл олади. Қатаминггиз қутлуг келсин.
+22   
25 янв 12:08:32
Asnasaf
Ҳукуматдан одам қўйилдими, демак Аҳмаджоновга ҳам босим ўтказилган экан. Пастдагиларни ҳали иллат босиб ётибди. Замон ўзгаряпти лекин одамлар ўзгариши қийин
+18   
25 янв 12:09:50
Akmal Ashurov
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов нохолис ҳакамлик ва келишилган ўйинлар муаммоси ҳақида кескин фикр билдирди.


"Ўзбекистон футболида нохолис ўйинлар кўпайиб кетган. Ҳакамлар йўқ жойдан пеналти белгилаб беради ёки ўйиндан ташқари ҳолатни ўйлаб топади. Бунақа ҳолатларни ўзим ҳам кўп кўрганман. Мана, уч йил олдин "Пахтакор" ва "Металлург" ўйини бўлиб ўтган эди. Бу ўзбек футболи учун ҳақиқий майнавозчилик. Бундан кейин бунақа ҳолатга йўл қўймаймиз.


Мен Давлатимиз Президенти билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз", - дейди янги президент.
+13   
25 янв 12:19:52
safo78
Шахсан президентимиздан топширик олганми демак футболимизда янги эра очиладиганга ухшайди.
Очилбой ака биз хам 1990-2000 йиллар орасидаги футболимизни согиндик.
+11   
25 янв 12:28:36
,,Bayern M vs Real Madrid''
Умиджон кугирчок булса кугирчокни эгаси бошкарурсин. Хаммасини узи тинчитади. Узи шунака каттик кул рахбар керак УФА га
+10   
25 янв 12:16:44
Fayzulla
Энди футбол ривожланади бу инсон жуда халол инсон ишонаверинглар.
+10   
25 янв 12:00:12
No'l.bir.ikki.uch.to'rt
"ENDI KIM ARALASHIDGAN BOLSA OZIDAN KORSIN" Uxxx udar gap boldyu
+9   
25 янв 11:58:45
Nodir Temirov
xorazmni futbolini rivojlantiring aka
+9   
25 янв 11:55:45
Фанат Карекен
Айтганларингиз унгидан келсин
+6   
25 янв 12:43:02
MEXRI OCHILOVA
Футболини равнақини кутаётган хазрати аёл,онаман. Футбол она мехрига зор
+6   
25 янв 12:34:48
MEKSIKA-2011
Ишларизга омад!! Халкни эътиборига сазовор булинг!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Қўқонда ғолиб аниқланмади Суперлига. Қўқонда ғолиб аниқланмади
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" -...  185
Суперлига. "Бухоро" асосий футболчиларисиз "Навбаҳор"га ютқазди Суперлига. "Бухоро" асосий футболчиларисиз "Навбаҳор"га ютқазди
Суперлиганиг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  144
«Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади «Локомотив» киберфутболчиси Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади
Ўзбекистонда Электрон компьютер спорти федерацияси ташкил этилди,...  112
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг