Обамеянг "Арсенал"нинг "Саутгемптон"га қарши ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
11 дек 2021, 11:35
"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг "Саутгемптон"га қарши АПЛ 16-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

32 ёшли габонлик футболчи "канонирлар"нинг жума кунги машғулотларини ўтказиб юборди ва клуб базасида кўриниш бермади.

Обамеянг 2021/22 йилги мавсум "Арсенал" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассист қайд этди.

"Арсенал" - "Саутгемптон" ўйини бугун ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal