UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  8 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  6 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  140 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4

"Ноттингем Форест" "Юнайтед" билан ўйиндаги ҳакамликдан арз қилмоқчи Янгиликлар

"Ноттингем Форест" "Юнайтед" билан ўйиндаги ҳакамликдан арз қилмоқчи

Ҳакамлик адолатли бўлмадими?

"Ноттингем Форест" АПЛнинг 3-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ишлаган Стьюарт Эттуэлл ҳамда унинг ёрдамчилари устидан шикоят киритмоқчи. Клубдагилар ҳакамнинг кечаги ўйиндаги хатти-ҳаракатларидан жахл отига минишган.

"Форест" эгаси Эвангелос Маринакис ушбу ўйинни ўз уйида Афинада томоша қилган ва ҳакамнинг қарорларидан жахли чиққан. Энди грециялик бизнесмен "паст савияда ишлаган" ҳакамга жазолар киритилишини истамоқда.

Учрашувнинг 66-дақиқасида майдондан четлатилган Жо Уоррел ўз жарима майдончаси ёнида Бруну Фернандешни йиқитди. Бош ҳакам бу фолни сўнгги умид фоли деб ҳисоблаган. Ўз навбатида ВАРдагилар ҳам Стьюартнинг қарорини қўллаб-қувватлаган.

Ноттингемликлар бу ҳолатдан хавотирга тушишган, сабаби ушбу ҳакамнинг айнан ушбу жамоа билан бу биринчи ҳолати эмас. 2021/22 йилги мавсумда Чемпионшипда "Борнмут"га қарши ўйинида "Ноттингем" пенальти тепиши керак бўлган вазиятда ҳакамлар оффсайд аниқлаб, пенальти беришмаганди. Эттуэлнинг "Форест" иштирокидаги навбатдаги ўйини кеча "Юнайтед" билан ўйинга тўғри келди.

"Юнайтед"нинг олдинги уй ўйинида манкунианликлар рақиби "Вулверхэмптон" бош мураббийи Гари О′Нил ҳам ҳакамликдан нолиганди. Ўша учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Андре Онана рақибига ишлатган фоли сабабли пенальти берилиши керак бўлганди. Бироқ пенальти берилмаган, якунда ўша баҳс ҳаками бир турга четлатилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика