UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55ПСЖ кетаётган Жижининг ўрнига бошқа Жижини олиб келмоқчи  0 23:42Обамеянг: "Болалигимда футболни ёмон кўриб қолгандим"  0 23:27УЕФА Неймар борасидаги қарорни эълон қилди  3 23:11Расман: "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартномасини узайтирди  2 22:59Расман: "Милан" янги бош мураббийни таништирди  12 22:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 22:40Мата: "Олд Траффорд"ни уйим дейишга фахрланаман"  2 22:28Менди: "Футбол ўйнай олмаслигимни айтишганди"  0 22:00Копа Америкада нега мухлис кам?  6 21:43"Нефтчи" Ўзбекистон Кубогидаги энг йирик ғалабасини такрорлади  12 21:40Расман: Хуан Мата МЮ билан шартномасини узайтирди  1 21:23Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" "Зирабулоқ" дарвозасига жавобсиз саккизта гол урди  2 21:15Алишер Абдувоҳидов: “Нефтчи”ни Суперлигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қиламиз”  8 21:15Омар Момани карикатураси: Месси Неймарни "Барселона"га қайтишини истамоқда  8 20:53Расман: "Боруссия Д" "Бавария"дан собиқ футболчисини сотиб олмоқда  2

Нўъмон Ҳасанов: “Олмалиқдаги ўйин натижаси билан умуман қизиққаним йўқ” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Олмалиқдаги ўйин натижаси билан умуман қизиққаним йўқ”

“Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва етакчи футболчиларимиздан бири Суҳроб Бердиевлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Ўйин ҳақиқий дербига хос “жанг” бўлди. Бугун хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Дарвозабонимизнинг хатоси етмаганидек, пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Қизил карточка ҳам режамизни бузиб юборди. “Дерби”да бир киши кам бўлиб ҳаракат қилиш мушкул иш. Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги уч очко олтинга тенг бўлади.

Олмалиқдаги ўйин натижаси билан умуман қизиққаним йўқ. Фақат ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида ўйладим.

Суҳроб Бердиев: – Ўйин шиддатли кечди. “Дерби”лар одатда шундай ўтади. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бугун бажаришда оқсадик. Бунинг натижасида мағлубиятга учрадик. Қолаверса яратилган вазиятлардан ҳам фойдалана олмадик.

Шунча йўл юриб бизни қўллаш учун келган мухлисларимизга раҳмат айтамиз. Кейинги учрашувларда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг