Неймар Пеленинг рекордларидан бирини янгилади

Eldor Akmurzayev
24 июн 2021
Америка Кубоги-2021 гуруҳ босқич 4-турида Бразилия 2:1 ҳисобида Колумбияни таслим этди.

Ҳужумчи Неймар жамоадоши Каземиронинг голига ҳаммуаллиф бўлди. Шу тариқа, 29 ёшли форвард терма жамоадаги ассистлари сонини 48 тага етказиб, афсонавий Пелени ортда қолдирди.

Шунингдек, Неймар келажакда Бразилия ТЖдаги голлар сони бўйича Пеленинг яна бир рекордини янгилаши мумкин. Ҳозирда унда 68 та гол бўлса, “футбол қироли” ҳисобида 77 та тўп мавжуд.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru