Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади
04 ноя 17:05
Янгиликлар
Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади
15 ноябрь куни Бразилия Лондонда Сенегал билан, 18 ноябрь куни эса Франциянинг Лилль шаҳрида Тунис билан ўйнайди.
Бразилия бош мураббийи Карло Анчелотти 33 ёшли Неймарни қайдномага киритмади.
Аввалроқ Неймар сон мушакларидан олган жароҳатидан тузалиб, Бразилия чемпионатида "Форталеза"га қарши (1:1) ўйинда майдонга тушганди.
Сенегал ва Тунисга қарши ўйинлар учун Бразилия терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Бенто («Ал Насср»), Эдерсон («Фенербахче»), Уго Соуза («Коринтианс»)
Ҳимоячилар: Алекс Сандро («Фламенго»), Каю Энрике («Монако»), Данило Луис да Силва («Фламенго»), Эдер Милитао («Реал»), Фабрисио Бруно («Фламенго»), Габриэл Магальяэс («Арсенал»), Лусиано Жуба («Спорт Ресифи»), Маркиньос («ПСЖ»), Пауло Энрике («Васко да Гама»), Уэсли Франса («Рома»)
Ярим ҳимоячилар: Андрей Сантос («Челси»), Бруно Гимараэс («Ньюкасл»), Каземиро («Манчестер Юнайтед»), Фабиньо («Аль-Иттихад»), Лукас Пакета («Вест Хэм»)
Ҳужумчилар: Эстевао Виллиан, Жуан Педро (иккиси — «Челси»), Луис Энрике («Зенит»), Матеус Кунья («Манчестер Юнайтед»), Ришарлисон («Тоттенхэм»), Родриго, Винисиус Жуниор (иккиси — «Реал»), Витор Роке («Палмейрас»)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Фикрлар