UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  11 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  13 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Оқтепа” 4:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Оқтепа” 4:1

Теглар :  ҚизилқумОқтепа
Тошкентда ўқув йиғини машғулотларини ўтказаётган “Қизилқум” футболчилари бугун йиғин давомида илк назорат учрашувини пойтахтнинг “Оқтепа” жамоаси билан ўтказиб, йирик ғалабага эришишди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Неманья Йованович учрашувда ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада жамоамизнинг бошқа бир легионери Гужа Григалашвили кучли зарбаси билан орадаги фарқни иккитага оширди. Кейинчалик пойтахтлик футболчилар орадаги фарқни биттага қисқартиришган бўлишсада, ўйин охирларида Ҳумоюн Абдуалимов ва Миржалол Қосимов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди -4:1.

“Оқтепа”га қарши баҳсни футболчиларимиз қуйидаги таркибда бошлашди: Евгений Черемисин, Гиорги Квесиешвили, Эркин Бойдуллаев, Неманья Йованович, Алишер Саноев, Акмал Рустамов, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Шерали Жўраев, Дониёр Усмонов, Гужа Григалашвили.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Эркин Жабборов, Нодирхон Камолов, Самандар Шодмонов, Феруз Бобоқулов, Миржалол Қосимов, Ҳумоюн Абдуалимов, Алишер Юсупов.

“Қизилқум” футболчилари йиғини давомидаги навбатдаги учрашувни 2 февраль куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан ўтказишлари режалаштирилган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика