UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Осиё ўйинлари тарихи: 9 та олтин билан кучли ўнликка кира олмаган Ўзбекистон. Инчеон-2014ни ёдга оламиз  0 10:01Клопп ЛАСК билан ўйин ҳақида: "Биз ғалабага лойиқ эдик, бор гап шу"  0 09:44Лука Модрич ва Тони Кроос "Реал"даги янги ўзгаришдан норози  3 09:40Суперлига 19-тур превьюси. "Қалдирғоч"нинг қаноти Қаршида қайриладими?   5 09:29Месси фаолиятидаги энг муҳим соврин қайси эканлигини айтди  0 09:13Ўзбекистон кетма-кет тўртинчи бор Осиё ўйинларида Гонгконг билан ўйнайди. Аввалги натижалар қандай бўлган?  6 08:57Юрген Клопп "Ливерпуль" рекордини ўрнатди  0 08:36Olamsport: Бугун Осиё ўйинларида қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати, шахматчиларимиз кучли таркиб билан қатнашишади ва бошқа хабарлар  0 08:18Бугун футболчиларимиз Осиё ўйинларидаги юришни бошлайдилар  10 07:58Суперлига. Бугун 19-тур ўйинлари бошланади  8 07:40Саудия чемпионати. "Дамак" - "Ал Ҳилол" 1:1  1 07:35Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Фотиҳ" 2:1  0 07:30Европа лигаси. "Байер" - "Хаккен" 4:0   0 07:25Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Бацка Топола" 3:1   0 07:20ПСЖ ЕЧЛ гуруҳ босқичида барчадан кўпроқ пул ишлайди  1

"Навбаҳор"нинг кейинги ўйинлардаги рақиблари ёхуд Бабаян учун огоҳлик қўнғироғи яқин Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг кейинги ўйинлардаги рақиблари ёхуд Бабаян учун огоҳлик қўнғироғи яқин

Чемпионлик йўлида кураш биргина мағлубият билан тўхтаб қолмаслиги аниқ.

Бироқ мавсум якунида ҳаттоки бир очконинг қадри қанчалар юқори бўлишини ўтган мавсумда кўрдик. 

"Навбаҳор" 1996 йилдан бери интиқ бўлиб кутаётган олтин медаллари учун сўнгги икки мавсумда ҳақиқатдан жиддий ҳаракатни бошлади. Ўтган йили бир очко етмаган, амалда эса "улоқ"ни яна "Пахтакор" илиб кетганди. Бу сафар ҳали чемпионликка анча эртадир. Лекин Самвел Бабаян учун ҳар бир қўлдан бой берилаётган очколар борган сари истеъфога етаклаб бориши турган гап. Хўш, эндиликда кейинги турларда жамоа кимлар билан рақиб бўлади?

Ўзбекистон кубоги. Нукусда "Арал" билан ўйин

Яна 3 кундан сўнг "лочинлар" Ўзбекистон кубоги доирасида Нукусда "Арал" меҳмони бўлади. Учрашув сунъий майдонда бўлишини боз устига 17:30да бошланиши "Навбаҳор"га бир қатор ноқулайликларни туғдириши маълум. Самвел Бабаян бу ўйинга асосий таркибни олиб боришини маълум қилган. Табиийки, футбочилар учун бу кунда жароҳатдан ҳимояланиш, ўзини эҳтиёт қилиш бош планга чиқади. "Пахтакор" қандай қийналгани барчага маълум. "Навбаҳор" эса кубокда ғолиб чиқишни мақсад қилган ва бу йўлда ҳеч нарса тўсиқ бўлмаслиги керак. Фойдали жиҳати эса ОЧЛ олдидан футболчилар ўйин амалиёти, "игровой тонус"да бўлади. 


ОЧЛ, "Ал Вакра". Тарих ёки ҳаёт-мамот жангги

Орадан 1 ҳафта ўтиб Наманган клуби ОЧЛ плей-офф ўйинида иштирок этиш учун Қатарга парвозни амалга оширади. Битта ўйиндан иборат ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берувчи оқшомда "Навбаҳор"ни фақатгина ғалаба қониқтиради. Рақибнинг даражасини ҳисобга олганда ҳам бу баҳс улар учун осон бўлмаслиги кундек равшан. Агар бу баҳсда жамоа мағлубиятга учраса, Самвел Бабаян учун чиқиш эшикларини кўрсатилиши эҳтимоли ошади. Рақиб сафида Трент Сейнсбери, Лукас Мендес, Желсон Дала каби легионерлар борлигини, боз устига ўйин меҳмонда ўтиши каби факторлари ҳам бор. 


Суперлига. Бу биринчи даврадаги "Сўғдиёна" эмас

Қатардан келгач орадан 3 кун ўтиб 26 август куни Жиззахга "Сўғдиёна" майдонига сафар уюштиради. "Сўғдиёна" биринчи даврадаги каби "гўш" вазифасини ўтамайди ва етарлича қаршилик кўрсатади. Иван Бошкович жамоада ўйин сифатини яхшилаганини, ёзги трансферлар ойнасида ўзига керакли ҳаридларни амалга оширганини ҳам инобатга олиш керак. Боз устига ўтган мавсумда черногориялик мутахассис "Бунёдкор" билан бу жамоани ютгани ёдингизда бўлса керак.  "Навбаҳор"нинг ўша паллада жисмоний ҳолати қандай бўлиши қизиқ. Бундай ҳолатда футболчиларнинг чидамлилиги, мураббийнинг таркибда Ротациялар амалга ошириши муҳим аҳамият касб этади.

Суперлига. Қосимов бошчилигидаги ОКМК "Пахтакор"нинг ишини такрорлай оладими?

"Навбаҳор"ни ФИФА кунларидан йўл олишдан аввал 30 август куни Наманганда ОКМКга қарши учрашув кутмоқда. "Навбаҳор" иккинчи даврада барча кучли рақибларни Наманганда қабул қилади. Дастлабки уриниш муваффақиятсиз чиқди. Айнан август ойи клубнинг келажагига ва Самвел Бабаяннинг фаолиятига аниқлик киритиб бериши керак. Наманган ҳокими, раҳбарияти барча шароитларни яратиб беряпти ва табиийки шунга яраша натижа кутишга ҳақли.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -7   

Фикрлар

+9   
11 авг 16:59:50
ADBLOCKER
#БабаАУТ
+7   
11 авг 17:17:10
маклер
Кечаги уйиндан хулосам. Ман Пахтакор ни хам навбахорни хам мухлиси эмасман. Лекин уйиндан олдин тахмин килган эдим навбахор пахтакорни зонасида, яьни, жарима майдонча ичида камаб куйиб, кетма кет атакалар, штанга , перекладина, хуллас навбахор майдонда доминант сифатида уйин курсатади деб уйлаган эдим. Тем более 20 000 зиед мухлис фактори. Лекин дастлабки 10 мин.дан кейин шунга амин булдимки навбахор да тактика йук. Просто олдинга хужумчига парашют заброс и все. Марказдан , фланглардан хужум деярли булмади. Демак , Пахтакор марказни кулфлаб куйди, флангларни кодлаб ташлади. Кискаси мураббий почерки умуман куринмади , болла узлаоича уйнади. Яна Бир жихат, нахотки бутун Бир Наманган да битта яхши, еш хужучи йук-Абдухаликов пенсионерга бало борми.
Шунчаки нейтрал мухлис сифатида фикр билдирдим.
+7   
11 авг 16:29:00
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Самвел Бабаян кетиб ўрнига мураббийлик сохасида бирор нарсани тушунадиган тузукроқ инсонни олиб келиш керак
+6   
11 авг 16:29:39
Raysbobo
Shu Navbahorni oʻyinchilari nima balo trenerimiz bor deb oʻylaydimi diyman. Bu natijalarga oʻyinchilarni sifati bilan yetishiyapdi jamoa. Kuchliroq murabbiy boʻlsa bunday kuchli tarkib bilan chiroyli, mazmunli oʻyin ko'rsatar edi. Yana Alloh bilguvchi.
+5   
11 авг 17:39:22
Нуну 7
Арал ғалаба қылады хозир зор формада
+5   
11 авг 16:57:21
Inte
Baba aut. Shunday yigitlarni oynata olmayapti. Yana xam Navbaxor muxlislari sabrli ekan. Baba nas bosgan odam.
+4   
11 авг 17:29:32
Odilbek77
Yo'qolsin Babayanidze.
+4   
11 авг 16:12:53
царь справедливости
Натижани кутишга хоким ва рахбарият аввал стадионни тўлдириб ўтирган мухлислар хақли
+3   
11 авг 17:45:59
Kushon77
маклер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кечаги уйиндан хулосам. Ман Пахтакор ни хам навбахорни хам мухлиси эмасман. Лекин уйиндан олдин тахмин килган эдим навбахор пахтакорни зонасида, яьни, жарима майдонча ичида камаб куйиб, кетма кет атакалар, штанга , перекладина, хуллас навбахор майдонда доминант сифатида уйин курсатади деб уйлаган эдим. Тем более 20 000 зиед мухлис фактори. Лекин дастлабки 10 мин.дан кейин шунга амин булдимки навбахор да тактика йук. Просто олдинга хужумчига парашют заброс и все. Марказдан , фланглардан хужум деярли булмади. Демак , Пахтакор марказни кулфлаб куйди, флангларни кодлаб ташлади. Кискаси мураббий почерки умуман куринмади , болла узлаоича уйнади. Яна Бир жихат, нахотки бутун Бир Наманган да битта яхши, еш хужучи йук-Абдухаликов пенсионерга бало борми. Шунчаки нейтрал мухлис сифатида фикр билдирдим.
Фикрка гап йук 100% кушиламан ану абдухоликовдан яхшибоевдан узим зур уйнайман 41га киргам бусамхам.
+3   
11 авг 17:21:05
маклер
Шунча звезда ни йигиб олиб керакли натижа булмаганидан кейин, билмвдим.
Бабаян -кучли мотиватор, кучли психолог, кучли менеджер, ташкилотчи, уртакаш. Лекин МУРАББИЙ ЭМАС!!!!!!!!!!!
Буни ТЖ тренери вактида билган Эдик.
+3   
11 авг 16:49:11
Димка!
Хамма уз ишини килгани яхши Бабаян яхши менежер лекин мураббий эмас Навбохонни хозирги уйинида мураббий кули йук факат футболчилар уз билганича уйнаяпти
+2   
11 авг 20:26:41
Арсен
Навбахорда текширув утказиш керак шунча халкни пулларини совурушмокда . Бабаянни яхшилаб текшириш керак Нима узи буларга конун борми.бабаян ва хамтовоклари нима хохласа шу булаверадими
+2   
11 авг 17:50:01
Мистер Никто
Бабаян клубдан кетса книг лайчалари хам жуфтакни ростлашади
+2   
11 авг 16:21:49
Jons
Manimcha Baba yana uyaltiradi, Namangan rahbariyati va ahli, ishonuvurmanglar unga, yana Olloh bilguvchidir
+2   
11 авг 16:15:16
Spaciel Forges Foxx
Шу Бабаянни курсам асабим бузилиб алергия тошадиган бупти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика