"Наполи" икки футболчиси билан шартномани узайтирди
06 окт 2022 11:49
Янгиликлар
"Наполи" икки футболчиси билан шартномани узайтирди
Неаполь клуби дарвозабон Алекс Меретнинг битими яна бир йилга узайганини маълум қилди.
Посбон 2024 йилга қадар Италия клубида қолади. Шунингдек, ушбу келишувни яна бир йилга чўзиш имконияти ҳам шартномада келтириб ўтилган.
Мерет ушбу мавсум "Наполи" дарвозасини 3 та ўйинда қўриқлаб, 2 та гол ўтказиб юборди. Унинг иштирокидаги 1 та ўйинда жамоа дарвозасидан тўп олиб чиқмади.
Шунингдек, А Серия клуби ҳужумчи Алессио Зербин билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома тузганини эълон қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар