Мерет "Наполи"дан кетиши мумкин

Alisher
27 апр 2022
"Наполи" дарвозабони Алекс Мерет ёзда клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, италияликнинг хизматларига "Торино" қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби спорт директори Давиде Вагнати Мерет билан "Спал"даги фаолият орқали таниш.

Дарвозабон "Наполи"га 2019 йилда "Удинезе"дан 26 млн евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

25 ёшли посбон жорий мавсум неаполликлар сафида барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira